Бишкекда олмага яширилган йирик миқдордаги гиёҳванд модда топилди

345

ИИВнинг матбуот хизмати 18-октябряда 10 килограмм «метамфетамин» гиёҳванд моддаси солинган оғир юк ташувчи машина қўлга олинганини билдирди.

Муассаса таъкидлашича, гиёҳванд модда солинган фура халқаро гиёҳванд модда ташувчи гуруҳ билан курашишга йўналтирилган махсус операция асосида ушланган. Машина Бишкекдаги божхона терминали ҳудудида аниқланган.

Гиёҳванд модда солинган муляжлар. Сурат: ИИВ

ИИВнинг маълумотига қараганда, фура Эрон — Туркманистон — Ўзбекистон — Қозоғистон — Қирғизистон йўналиши бўйича йўл юрган.

«Олма солинган яшикларнинг айримларидан пенопластдан ясалган 147 олма топилиб, уларнинг ичида оқ рангдаги модда солинган полиэтилен халталар чиққан», — деб билдиришди ИИВдан.

Бу факт ЖУРга «Гиёҳванд моддаларни, психотроп моддаларни ва уларнинг аналогларини сотиш мақсадида ноқонуний тайёрлаш» моддаси билан рўйхатга олинди.

Машинанинг ҳайдовчиси қўлга олинди, у Ўзбекистон фуқароси экани аниқланди. ИИВнинг дастлабки маълумоти бўйича, қўлга киритилган гиёҳванд модданинг қиймати 531 минг АҚШ долларини ташкил қилади. Тергов ишлари давом этмоқда.