Норин вилоят ИИББнинг матбуот хизмати Жумғал туманида 13 ёшли қизини зўрлашда гумон қилиб 54 ёшдаги турғун қўлга олинганини билдирди.
Ҳуқуқ органларининг маълумотига кўра, сентябрда милицияга Жумғал туманининг турғуни С.Т. 2008-йилги қизини кўпдан бери зўрлаб юргани айтилган ариза тушган.
Факт 2021-йилнинг сентябрида рўйхатга олинган. Милиция текширув бошлаганда гумондор аёлини ўлдиргани учун саккиз йил қамоқда ўтириб, 2018-йили озодликка чиққани аниқланган.
Шунингдек, гумондор ўзининг қизини мажбурлаганини яширган эмас. ВИИББнинг маълумоти бўйича, сўроқ вақтида у қизи билан 2021-йилнинг июлида жинсий алоқада бўлганини, унгача жинсий ҳаракатлар қилиб юрганини билдирган.
Бироқ унинг вояга етмаган ўсмир қизининг айтишича, отаси уни икки йилдан бери зўрлаб юрган.
Норин ВИИБнинг матбуот хизмати Жумғал туман суди гумондорни 2021-йилнинг 21-ноябригача икки ойга қамоққа олганини қўшимча қилди. Тергов давом этмоқда.