Соғлиқни сақлаш вазирлиги 167 млн сомга 43 тез ёрдам машинасини олишга тендер эълон қилди

343

Соғлиқни сақлаш ва ижтимоий ривожлантириш вазирлиги 43 тиббий тез ёрдам машинасини сотиб олишга тендер эълон қилди. Тендер давлат сотиб олишлар порталида эълон қилинди.

Давлат харидлари порталидан скриншот

Танлов талабига кўра, вазирлик 43 тез ёрдам машинасини олишга 167 млн 700 минг сом сарфламоқчи. Тендер 8-октябрда эълон қилинган, бу 1-ноябргача давом этади.

Тендернинг техник топшириғида машиналар маҳаллий иқлим шароитида тинимсиз ишлашга яроқли, шунингдек тезкорликка тайёр бўлиши керак деб айтилган.

Қирғизистонда тез ёрдам машиналари етишмовчилиги бир неча йилдан бери кузатилади. Айниқса, бу масала 2020-йилнинг июнь-июль ойларида, аниқроғи пандемия кучайганда сезилган.

Ҳукумат баъзан тез ёрдам машиналари келганини ва сотиб олгани ҳақида маълум қилиб туради. Бундан ташқари, 2019-йилнинг бошида ҳукумат «Хавфсиз шаҳар» лойиҳасидан тушган жарималарнинг бир қисмини тез ёрдам хизматини ривожлантиришга сарфлашга қарор қилган.