Таалайбек Сарибашов сайловга «Ата-Журт Кыргызстан» сафида қатнашади

332
Таалайбек Сарибашов

Ўш шаҳрининг собиқ мэри Таалайбек Сарибашов парламент сайловига «Ата-Журт Кыргызстан» партияси билан келади. Бу ҳақда «Клооп»га унинг собиқ маслаҳатчиси Азамат Абсаттаров билдирди.

10-октябрда мазкур партия съездини ўтказиб, номзодларнинг рўйхатини тасдиқлади. «Кактус» нашрининг маълумотига кўра, партиянинг дастлабки бешлигига депутат Бакит Тўрўбаев, собиқ вице-премьер министр Равшан Сабиров, ҳукуматнинг суд вакиллиги марказининг директор ўринбосари Жамиля Исаева ва Сарибашов кирди. Партиянинг етакчиси Айбек Маткеримов сайловга ўзи бошлаб борадиган бўлди.

Сайловдан кейин ишдан кетган Сарибашов

Жорий йилнинг апрель ва июль ойларида шаҳар кенгашига ўтган сайловларда бир неча партиялар «Ата-Журт Кыргызстан»ни маъмурий ресурсдан фойдаланишда айблаган. Ўша вақтдаги мэр Таалайбек Сарибашовнинг ҳам номи айтилиб, жамоатчиликда Сарибашов «мазкур партияни қўллайди» деган гаплар тарқаган.

«Ата-Журт Кыргызстан»нинг номзодларидан деярлик ярми давлат хизматчилари ва мэриянинг етакчи хизматларида ишлаганлар.

Июлдаги қайта сайлов олдидан президент Садир Жапаров Сарибашов билан учрашиб, унга «маъмурий ресурсга йўл бермасликни» топширган.

Бироқ Сарибашов 11-июлда «икки сайловда ҳам маъмурий ресурс қўлланилмаганини» айтиб, унинг «Ата-Журт Кыргызстан»га «алоқаси бор» деган маълумотларни «туҳмат» деб атаган. Шунингдек, «депутатлар қўллаб берса» яна мэр бўлиш нияти борлигини айтган.

Бироқ сайловдан кейин Сарибашов ишдан четлатилиб, Бишкек шаҳрининг мэри вазифасини бажарувчи бўлиб тайинланган. Бироқ ўн кундан кейин ўз истаги билан хизматни топшириб, парламент сайловига қатнашиш нияти борлигини билдирган.

«Ата-Журт Кыргызстан» ва Ташиев

Айбек Маткеримов ва Камчибек Ташиев

Жамоатчиликда «Ата-Журт Кыргызстан» партияси МХДҚнинг етакчиси Камчибек Ташиевга тегишли деб айтилади. Бироқ Ташиевнинг ўзи бу маълумотни инкор қилган.

Юстиция вазирлигининг сайтида мазкур партиянинг етакчиси қатори Айбек Маткеримов кўрсатилган.

Маткеримов Камчибек Ташиевнинг ҳамқишлоғи — у 2016-йилдан бошлаб 2020-йилнинг октябригача Барпи қишлоқ ҳукуматида «Ата-Журт» партиясидан депутат бўлган.

2017-йили Жалолобод шаҳар кенгашига «Ата-Журт» партиясидан номзод бўлган. Ўтган йилнинг октябрида натижаси бекор қилинган парламент сайловига «Мекенчил» партияси билан отланган.

«Мекенчил»ни Камчибек Ташиев олиб борган. Бундан ташқари, Ташиевнинг ўғли Тай-Мурас Ташиев ҳам Жалолобод шаҳар кенгашига «Ата-Журт Кыргызстан» партиясидан депутат бўлиб сайланиб, бироқ октябрь ойининг бошида мандатини топширди. Буни у «бизга сиёсатга аралашишга эрта деб» тушунтирди.

Ташиев ўзи 2010-йили Жогорку Кенешга «Ата-Журт» партияси таркибида келган. Бунгача у парламентда 2005-2007-йиллари депутат бўлган.