Минкаб кўмирнинг баҳосини тартибга солишни кўзлайди

335

Министрлар кабинети куз-қиш мавсумида кўмирнинг нархини назорат қилишни режалаштирмоқда. Бу ҳақда Монополия билан курашиш давлат агентлиги билдирди.

Минкаб давлат изга солиш муассасаси ўтин қимматлашини назорат қилиб, уни аҳоли учун қулай қилади деб ҳисоблайди.

Давлат антимонополия агентлиги кўмир нархи бир қанча сабаблардан қимматлаган деб ҳисоблайди: мавсумий факторлар, талаб юқори бўлаётгани ва ўтинни аҳолига сотадиган марказларга етказиш. Бундан ташқари, агентлик сотувчилар вазиятдан фойдаланмоқда деб ҳам ҳисоблайди.

Давлат агентлиги «бу занжирнинг харажатлари ҳақиқатга мос келмайди» деб ҳисоблайди.

Агентлик аввалроқ Кара-Кече карьерида жойлашган 21 кўмир қазган ишхона учун улгуржи нархда сотишнинг нархлари қўйилиб, бу ўтган йилдаги нарх бўйича қолганини билдирди: кўмирнинг тоннаси учун 1250 сомдан 1330 сомгача.

Кўмирнинг нархи қимматлаётгани сабаб Монополияга қарши курашиш давлат агентлигининг бошчиси Кенешбай Тайлаков билан муассасасининг ходимлари Бишкекнинг кўмир сотилган бозорларига бориб қайтган.

Агентликнинг Бишкек бозоридаги рейди. Сурат: давлат антимонополия агентлигининг матбуот хизмати

Тайлаков кўмир сотганлар билан сўзлашиб, уларни қонун доирасида ишлашга ундаб, «сотувчиларни ҳам, истеъмолчиларнинг ҳам манфаатини ҳисобга олишни» сўради.

«Бундай чораларни давлат агентлиги фақат Бишкекда эмас, ҳудудларда ҳам ўтказади, унда агентликнинг олдида учрашув ташкил қилиш ҳам режалаштирилган. Давлат агентлиги кўмир қазиган ишхоналар билан уларни сотганларни тушуниш билан ҳуқуқий жавобгарлигига умид қилади», — деб билдиришди муассасадан.

Кўмирнинг нархи

7-октябрда миллий статқўм бир тонна кўмирнинг нархи ўтган йилнинг октябрь ойига қараганда 715 сомга қимматлаганини билдирган. Кўпроқ Новқат кўмири қиммат — бир тоннаси 8 390 сом. Иккинчи ўринда Баткен туради — 8 377 сом.

Миллий статқўмнинг маълумотига қараганда, Бишкекда бир тонна кўмир 4 558 сом туради. Бироқ ОАВдаги маълумотлар бўйича, пойтахтда кўмир беш минг сомдан қиммат.

Бунгача «Қирғиз кўмир» давлат ишхонасидан кўмирнинг нархини олиб сотарлар кўтараётганини айтишган. Давлат ишхонаси ўртамчиларга мурожаат қилиб, нархларни асоссиз оширишни тўхтатишни сўраган. Фуқароларга кўмир сотиб олишда савдолашишни маслаҳат берган.

Энергетик инқироз

Қирғизистон ўтаётган йили энг масштабли энергетик инқирозга учради. Ҳукумат бунга ҳудудларда сув танқис бўлгани асосий сабаб деб атамоқда.

Шу сабаб ўлкани 40-50%га электр энергияси билан таъминлаган Тоқтоғул сув омборида сувнинг миқдори кам бўлмоқда.

Натижада ҳукумат ва энергетиклар қирғизистонликларни «электр энергиясидан унумли фойдаланишга», уйларни имкони борича кўмир билан ёки газ каби муқобил энергия манбалари билан иситишга ундай бошлаган.

Бундан ташқари, ҳукумат иситиш мавсумидан муваффақиятли ўтиш учун қўшни мамлакатлардан электр энергиясини импорт қилмоқда.