Канализация ва иссиқ сув йўқ. Жалолободдаги мактаб-интернатда ўқиган болаларнинг муаммоси

378

Омбудсман институтининг матбуот хизмати 11-октябрда Жалолобод вилоятининг Чотқол туманидаги Ленин номли мактаб-интернатни текширишда кўплаган муаммолар аниқланганини билдирди.

Масалан, мактаб ошхонасида совун ва антисептиклар етишмайди, сабзавотлар супурги ва белкураклар билан аралаши ерда ётибди, сабаби сабзавот маҳсулотлари учун токчалар йўқ.

Жалолобод вилоятидаги Чотқол туманининг Ленин номидаги мактаб-интернатининг ҳолати. Сурат: Омбудсман институти

«Биргина музлатувчи камера бор», — деб таъкидлашди ҳуқуқ ҳимоячилари.

Муаммолар интернатнинг тиббий пунктида ҳам бор, бу ерда ювиниш жойи йўқ (ванна ёки душ), санитар марказ йўқ, бошқа «барча санитар меъёрлар ҳам йўқ ҳисобида». Бу ерда бемор болаларнинг кароватлари ҳам яроқсиз, мактаб корпуслари сув ва канализация билан таъминланган эмас.

«Кир ювиш жойларида кир машиналар йўқ, вояга етмаган мактаб ўқувчилари ўз кийимларини қўлда (коридорда) ювишади, кир ювиш жойи ўзи чойшаб ва тўшакларни ювиш учунгина фойдаланилади; иссиқ сув йўқ, уни турли йўллар билан иситиш керак», — деб таъкидлашди омбудсман институтидагилар.

Умумий душхонаси ҳам ночор аҳволда, ювиниш хонаси билан ётоқхона ўртасидаги масофа 700-800 метр, бу куз-қиш мавсумида болаларни турли касалликларга чалинишига олиб келади.

Мактаб-интернатининг бошчиси Алтинбек Нурумбетовнинг айтишича, корпусларни сув билан таъминлаб, ҳаммомни таъмирлаш учун «Ага Хан Фонду» 3 млн сом, ПРООН 1,2 млн сом ажратган.

«Биз ўқувчиларимизни билим олиши, овқатланиши ва яшаши учун тегишли ва қулай шароитлар яратишга ҳаракат қиляпмиз, бироқ давлатнинг ёрдамисиз барча муаммоларни ҳал қилиш мумкин эмас, шу сабаб бизнинг таълим муассаса шундай ачинарли аҳволда», — деди интернат директори.

Бу мактабнинг ётоқхонаси ҳозирда электр иситиш воситалари билан иситилаётганини, агар электр энергияси аварияга учраса бино иссиқликсиз қолишини қўшимча қилди.

Омбудсман аппаратидан мактаб-интернатнинг тарбияланувчилари барча зарур шароитлар билан таъминланиши учун соғлиқни сақлаш вазирлиги тез орада ёрдам бериши керак деб таъкидлади.