Матраимовнинг тарафдорлари Шайлообек Атазов сайловга қатнашиш учун ариза берди

353
Шайлообек Атазов

Депутат Шайлообек Атазов парламент сайловига қатнашиш учун 7-октябрда марказий сайлов комиссиясига ариза берди. Атазов номзодини Қорасув туманидаги №8 Тўлўйкўн сайлов округидан кўрсатди.

Атазов 7-октябрда президентнинг ваколатларини кенгайтирган уч қонун лойиҳасини қўллаб, ҳамкасбларининг ўрнига ҳам овоз берган. Ижтимоий тармоқларда тарқалган у уч партиядошининг номидан кнопкани босишга улгурган. Журналистлар нима учун бошқаларнинг номидан овоз беришаётганини сўрашганда Атазов «қонун ўтиши керакда» деб жавоб берган.

Шайлообек Атазов ким?

Атазов кикбоксинг бўйича жаҳон чемпиони. У 2010-2015-йиллари Ўш шаҳар кенгашининг депутати бўлган. Шунингдек, Атазов Ўш шаҳридаги «автотўхташ жойлари, машина гаражлари» дирекциясини, «Ош-Тазалиқ» ишхонасини ва «йўловчи транспорти» агентлигини бошқарган.

Спортчи таъсирли Матраимовлар оиласининг яқин одами бўлиб ҳисобланади. Атазов 2018-йилдан бошлаб Руслан Матраимов бошқарган EREM спорт клубида бош мураббий бўлиб ишлаб келади.

Натижаси бекор қилинган парламент сайловига Атазов Матраимовларнинг оиласига тегишли дейилган «Мекеним Кыргызстан» партияси билан қатнашган.

Атазов ўша вақтда «ҳукуматники» дейилган «Биримдик» партиясининг номзоди, депутат Азамат Арапбаев «Ўшдаги хизмат раҳбарларига босим ўтказиб, паспортларни тўплаганини» айтган. Шунингдек, у бу ишларидан қайтмаса, «ёшлар заправкаларини ёқиб юборишмоқчи» деб огоҳлантирган. Шу сабаб Ўшнинг милицияси «оммавий тартибсизликлар чиқариш» моддаси билан судгача текширувни бошлаб, Атазовни «профилактик сўзлашувга» чақирган.

Шу йилнинг 18-февралида МХДҚ божхона хизматининг собиқ раиси ўринбосари Райимбек Матраимовни «жиноий даромадларни легаллаштиришда» гумон қилиб қўлга олган. Шу сабаб Атазов олдин Бишкекда, кейин Ўшда Матраимовни бўшатиш талаби билан митинг уюштирган.

Матраимов бунгача «Коррупция» бўйича айбдор деб топилиб, 260 минг сом жаримага тортилган.

7-мартда Атазов «Ата Мекен» фракциясидан Жогорку Кенешга депутат бўлиб келган.

Қирғизистонда парламент сайлови 28-ноябрга белгиланган, унга 592 млн 531 минг сом сарфланади. Янги Конституцияга кўра, сайлов аралаш система билан ўтади — 54 депутат партия рўйхатида, 36 депутат бир мандатли округ билан. Партиядаги номзодлар «очиқ рўйхат» билан сайланади.

Бир мандатли округлардан қатнашадиган номзодлар 13-октябргача МСКга ариза бериши керак. 11-октябрга кўра сайловга мустақил қатнашиши учун 194 киши ариза берди.