«Энг яхши йил». Садир Жапаровнинг жияни туғилган кунини нишонлади

365

Президент Садир Жапаровнинг укасини қизи — Лазат Нуркожоева — 9-октябрда туғилган кунини дабдабали ўтказди. Бу ҳақда Нуркожоева ўзи Instagram саҳифасига ёзди.

Туғилгани куни ҳақидаги постида Нуркожоева бу йил у учун «энг яхши йил» бўлганини таъкидлаган.

Лазат Нуркожоеванинг саҳифасидан скриншот

Туғилгани кунини президентнинг жияни пойтахтдаги Novotel меҳмонхонасида нишонлаб, бир қанча блогерларни меҳмон қатори чақирган. Supertvkg нашри эса тадбирдан фоторепортаж тайёрлаган.

Нуркожоева Supertvkg’га берган интервьюсида ўтган йили туғилгани кунини Садир Жапаров дўстлари томонидан колониядан озод бўлиб чиққанда майдонда нишонлаганини айтиб берган. Нуркожоева президентнинг қариндоши эканидан ташқари ўтган йили ҳукумат алмашгандан кейин декабрда «Қирғизистон гўзали 2020» танловида ғолиб бўлган.

Танлов ташкилотчиси Рискул Намазбекова Sputnik Қирғизистонга берган интервьюсида танловга кастинг 2020-йилнинг сентябрь ойида, аниқроғи ўлкада ҳукумат алмашгунча ўтганини айтган. «Қирғизистон гўзали 2020» танловида ғолиб бўлгани учун соврин қатори Нуркожоева BMW X5 машинасини олган.

2021-йили танловда Нуркожоеванинг ғалабасига боғлиқ можаро бўлган. Унда Қирғизистонда «Қирғизистон гўзали» расмий гўзаллик танлови борлигини, унда ғолиб бўлган қизлар халқаро «Дунё гўзали» танловига қатнашишга йўлланма олиши маълум бўлган. Бироқ Лазат Нуркожоева ғолиб бўлган танловни керакли лицензияси йўқ бўлгани учун у «Дунё гўзали» танловига Қирғизистон номидан боролмаган.

Шунга қарамай, Нуркожоева «Дунё гўзали» халқаро гўзаллар танловида мамлакат ғурурини ҳимоя қилишни режалаштираётганини билдирган.

Лазат Нуркожоева Дўўлўтбек Жапаровнинг — Садир Жапаровни укасининг — қизи. У Қирғизистонда модель сифатида танилган.