Давлат ипотека компаниясининг матбуот хизмати 1-октябрда «Менинг уйим 2021-2026» дастурининг ҳамкор банклари «имтиёзли ипотека» бўйича аризаларни қабул қилишни тўхтатганини маълум қилди. Бу дастур орқали давлат ишчилари уй сотиб олишга 4% устама билан насия олишади.
ДИК ипотека насиясига талаб кўп бўлгани учун банклар аризаларни етарличи олганини маълум қилади. Маблағ чекланган.
Компаниядан қўшимча қилишларича, аризаларни қайтадан қабул қилиш берилган аризалар кўриб чиқилгандан кейин бошланади. Қабул қилиш қачон бошланишини муассаса ўз сайтида хабар қилади.
Шунингдек, ДИК «Қулай ипотека» бўйича аризаларни қабул қилишни давом эттираётганини билдирди. Бу дастур бўйича қирғизистонликлар йилига 8%ли ипотека олишга аризаларни топшира олишади.
«Менинг уйим 2021-2026»
«Менинг уйим 2021-2026» дастури 2021-йилнинг 16-сентябрда старт олган. Дастурнинг иштирокчиси олдин сотиб олаётган кўчмас мулкининг нархини 10%ни тўкиб ёки қўшимча гаров қўйиши керак. Кредитнинг максимал миқдори 4 млн сомни ташкил қилади.
7-сентябрда ўқитувчилар билан тиббиёт ходимлари ҳукумат уйининг олдига митингга чиққан. Улар уй сотиб олиш учун устама фоизни камайтиришни талаб қилган.
Митингга қатнашганлардан бири Асел Конурбаева 2017-йили 10 фоизли устама билан ипотекага уй олганини айтган.
«Дастлабки тўлов оз бўлган, 15 йилга олганман. Уч йил ичида ипотека 8%гача арзонлади. Бу ҳам катта сумма. Аниқлик киритсам, мен 14-15 минг сом маош оламан, унинг 9 минг 200 соми ипотекага кетади», — деган у.
«Қулай турар-жой 2015-2020»
2015-йили «Қулай турар-жой 2015-2020» дастури қабул қилиниб, ҳукумат буни амалга оширишни Давлат ипотека компаниясига топшириб, лойиҳани амалга оширишга 3,3 млрд сом ажратилгани айтилган.
ДИК дастури асосида тижорий банклар билан шартнома тузилиб, фуқароларга камайтирилган фоизлар билан ипотека насияларини берган. «Қулай турар-жой» орқали ипотека насияларини олган биринчи мижозлар 12-14% билан олишган.
Фоизларни камайтириш учун ҳукумат 2019-йилнинг май ойигача Давлат ипотека компаниясига 4,8 млрд сом ажратган. Бу вақт оралиғида 12-14%дан 7-9%гача тушган. Бора-бора ипотека насияларнинг фоизи камайиб, 2019-йилнинг 1-ноябридан бошлаб 6-8% билан берила бошлаган.
Пандемия сабаб пайдо бўлган ишсизлик фуқароларнинг кўпчилигига муаммо яратди. Давлат ипотека компанияси насия олувчиларни қўллаш мақсадида тўловлар муддатини узайтириб беришни таклиф қилгани билан насия олувчилар ипотекани тўлашга имкони йўқлигини айтган.
2019-йилнинг 23-декабрида бир гуруҳ фуқаролар ипотека насиясининг фоизини камайтириб беришни илтимос қилиб митингга чиқишган. Шунингдек улар ҳукуматга хат юборишган. ДИКнинг маълумотига кўра, пандемия вақтида ишхона 1 мингга яқин насияларнинг муддатини узайтирган.