Одам ўлдиришга уринишда айбланган фаол Максат Касенов 30-октябрга қадар қамалди

331

Бишкекнинг Биринчи май туман судининг матбуот хизмати 2-октябрда суд одам ўлдиришга ҳаракат қилган деб гумонланаётган фаол Максат Касеновнинг эҳтиёт чораси қаралганини билдирди.

Суднинг маълумотига қараганда, Касенов 30-октябргача №50 тергов қамоғида бўлади.

* Бу тергов қамоғида ҳукуматни босиб олишга ҳаракат қилиш иши бўйича айбланаётган ИИВнинг бошчиси Курсан Асанов ҳам бор. Асанов бу тергов қамоғига юборилгани маълум бўлганда «Реформа» партиясининг лидери Клара Сооронкулова асосан бу қамоқда «оғир жиноят қилган рецидивистлар» ўтиришини билдирган.

Касеновнинг қўлга олиниши

2-октябрда ижтимоий тармоқларда Касеновни эрталабки соат 10да номаълум томонга олиб кетишгани ҳақида маълумот тарқалган.

«Ниқобли, автоматли номаълум одамлар номаълум томонга олиб кетибди. Уйини тинтув қилиб, ёш болаларини, тўқсонга яқинлашиб қолган онасини чирқиратиб олиб кетган [...] Бирорта ҳужжат, қоғозсиз, агар бу куч органлари бўлса қўпол равишда қонунни бузишган. Бизга хабар бериб қўйинглар, қаерда бизнинг дўстимиз?» — деб айтилади дўстларининг ижтимоий тармоқдаги видео мурожаатида.

Кейин ИИВ фаол «одам ўлдиришга ҳаракат қилиш факти бўйича» қўлга олинганини билдирган.«Одам ўлдиришга ҳаракат қилиш факти бўйича қўлга олинган», — деб тушунтирган муассасанинг матбуот хизматида. Касеновнинг Қоракўлдаги уйида «Сайга» русумидаги милтиқ ва отилмайдиган қуроллар ҳам топилган. Максат Касенов фуқаровий фаол, Қоракўлнинг туруғни, мутахассислиги бўйича иқтисодчи. 2010-2012-йиллари Иссиқкўл вилояти бўйича «Кыргызстан Жаштар Кенеши» ҳаракатининг ёшлар қанотини бошқарган.

2012-йили у Қоракўл шаҳар кенгашига депутат бўлиб сайланиб, «Жаштар жана спорт» қўмитасини бошқарган. Шунингдек, «Улуу Кыргызстан» партиясининг раиси бўлган.

Кейин сиёсатдан узоқлашиб, тадбиркорлик билан шуғулланган. Бироқ фуқаровий фаол бўйича қолган. 2020-йилнинг октябрь ойида «Чон Казат» партияси билан №14 рақамда сайловга отланган. Ўлкада ҳукумат алмашгандан кейин бошқа чонказатчиларга нисбатан ҳеч қандай хизматга тайинланган эмас.

Охирги вақтларда у фейсбук саҳифасида ҳукумат ҳаракатларини ва ўлкадаги воқеаларни танқид қилган пост ва фикрларни ёзиб юрган.