YouTube Роспотребнадзорни судга берди

549

YouTube видео-шэринг портали Россия ҳукуматини судга берди. Бунга сабаб истеъмолчилар ҳуқуқларини назорат қилиш Федерал хизматининг грим суртиш бўйича қўйилган видеони тақиқлаши бўлди.

Федерал хизмат грим қўйиш бўйича видео-роликни суиқасд қилишликка қўлланма қатори баҳолаб, уни порталдан олиб ташлашни талаб қилди.

YouTube интернет-сервиси раҳбариятига кўра, мазкур видео Россия ҳукумати талабига биноан олиб ташланган ва дарҳол Роспотребнадзорнинг бу талаби ноқонуний эканини даъво қилиб YouTube муассасани судга берган.

Ҳозирда Россиянинг тақиқланган сайтлар реестридан YouTubeнинг бир неча видео ролиги жой олган.

Улар орасида ўлишнинг жиннича йўсинлари ҳақида Австралияда суратга олинган ижтимоий реклама ҳам бор.

2012 йилнинг 1 ноябридан Россияда тақиқланган сайтлар рўйхати тузилган. Унга болалар учун зарарли маълумотларни ўз ичига олган сайтлар киритилиб борилади.

YouTube видео-шэринг портали 21 ноябр куни ушбу «қора» рўйхатга киритилганди.

Бироқ кейинчалик Роспотребнадзор тақиқ бутун сайтга эмас, балки ўз жонига суиқасд қилишга тарғиб қилувчи видео роликка жорий қилинганини билдирганди.