Бишкекнинг №3 болалар шифохонаси маълумотларига кўра, пойтахтнинг ижтимоий туалетларининг бирига ташланиб кетилган чақалоқ тирик қолган. Ўз боласини қатл қилмоқчи бўлган она туғриқдан сўнг касалхонага жойлаштирилди. Ҳодиса бўйича жиноий иш қўзғатилган.
Янги туғилган чақалоқ бир кундан ошиқ ўзига келмай ётган. Ҳозирда қизалоқ махсус тиббий ускуналар орқали боқиляпти.
Соғлиқни сақлаш министрлигининг тарқатга маълумотларига кўра, гўдак аҳволи «қониқарли» деб баҳоланяпти.
Шифокорлар чақалоқда бош мия чайқалишини текширишяпти — янги туғилган гўдак бир неча соат совуқда ётган ва бошига тош теккан.
Ҳозирда бола №3 болалар шифохонасида даволаняпти.
Тез ёрдам хизмати бригадаси хабарларига кўра, гўдакда ривожланишнинг салбиятлари йўқ, қизалоқ оғирлиги ҳам норма атрофида —2 килограмм.
Янги туғилган қизалоқ 5 февралдан 6 февралга ўтар кечаси Бишкек марказидаги Боконбаева ҳамда Тоголок Молдо кўчалари кесилишида жойлашган ижтимоий туалетда топилган.
Милиция тарқатган маълумотда бола йиғисини эшитган қўшнилар уни биринчи бўлиб топишган. Улар тез ёрдам ва милицияни чақиришган.
«Тергов ишлари кечадан буён давом этяпти. Боланинг онаси ҳозирда соқчилар кузатуви остида касалхонада даволаняпти. Кеча «Ўлдириш мақсадида суиқасд қилиш» моддаси бўйича жиноий иш очилган», — деди ИИМ матбуот котиби Эрнис Осмонбаев.
Боласини ўлдирмоқчи бўлган она сўроқ қилинган, бироқ тергов манфаатларидан келиб чиқиб унинг кўрсатмалари ҳозирча очиқланмаяпти.