Балиқчи-Қорақўл трассасидаги автоҳалокат: Беш киши ҳалок бўлди, тўрт киши жабрланди

647

Иссиқкўл областидаги КамАЗ ҳамда «Хонда — Одиссей»нинг тўқнашуви беш кишининг қурбон бўлишига сабаб бўлди. Ҳалок бўлганлар орасида 9 ёшли қизалоқ ҳам бўлган.

Беш кишининг ҳаётига зомин бўлган автоҳалокат Иссиқкўл областининг Чоқ Тал қишлоғи яқинида рўй берган.

Ички ишлар министрлиги матбуот котиби Эрнис Осмонбаевнинг айтишича, КамАЗ билан тўқнашгандан сўнг «Хонда» ағдарилиб кетган.

«Зарбанинг қаттиқлигидан Хонда ойнасидан қизалоқ тушиб кетган, унинг устига эса юк машинаси ағдарилган», —дейди Осмонбаев.

Унинг сўзларига кўра, «Хонда — Одиссей»нинг яна тўрт йўловчиси турли жароҳатлар билан касалхонага олиб борилган.

Уларнинг иккитасининг аҳволи “оғир” деб баҳоланмоқда. КамАЗ ҳайдовчиси аҳволи нима кечгани ҳозирча номаълум.

Kloop.kg мухбирлари жабрланганлар билан боғлана олмади.

ФҲМ қурбон бўлганлар рўйхатини тақдим этди:

- Кыдырова К. Ш. 1958 йили туғилган
- Турусбекова С. 1957 йили туғилган
- Садабаева К.А. 1978 йили туғилган
- Токтосун кызы Нурхан. 2004 йили туғилган
- Асылбек уулу Таалай. 1992 йили туғилган

Олдиндан айтилаётган маълумотларга кўра, автоҳалокатга «туман » ва «музга» қарамай «катта» тезликда бораётган «Хонда» сабаб бўлган.

Осмонбаев «Хонда»нинг парча-парча бўлиб кетганини, КамАЗ «унчалик ҳам зарар тортмаганини» қўшиб ўтди.