Бишкекда йўловчилари билан кетаётган маршрутка ёниб кетди

602

Пойтахтнинг №215 машртут таксиси йўловчилари билан Манас проспектида кетаётиб ёниб кетди. Ёнғинга сабаб машина электр тизимидаги қисқа туташув бўлган. Қурбонлар йўқ.

«Мерседес-Бенц 602» русумидаги маршрут таксиси ичида йўловчилари билан кетаётган пайтда ёнғин чиққан — бу ҳақда ёнғинга қарши кураш хизмати диспетчери Айгерим Турсуналиева хабар қилди.

«Ходимларимиз келганда у ердагилар ўтни ўчиришаётган бўлган. Жароҳат олганлар йўқ, йўловчилар чиқиб кетишган», — деди у.

Турсуналиева сўзларига кўра, ўт ўчирувчилар келганидан 15 дақиқа ўтиб ёнғин бартараф қилинган, бироқ маршрут таксисининг қарийб барча қисми ёниб кетган.

Ҳодисага гувоҳ бўлган Дмитрий Сагайдак ҳодиса жойига тез ёрдам хизмати ва йўл хавфсизлиги патрули машиналари келганини айтади.

«Мен ўт ва тутунни кўрдим. Айнан қандай машина ёнаётганини аниқлаш қийин эди», — деди шоҳид.

Тез ёрдам станциясида Манас проспектига чақирув қайд этилмаганини билдирдилар.

«Балки бу қайсидир бошқа тез ёрдам машинасидир, хусусий хизматлар кўпку», —деди хизмат ходими.