Россиялик миллатчилар Марказий Осиёга виза жорий қилишни талаб қилишяпти

566

«Национальная сила» ҳаракати аъзолари Марказий Осиёдан келувчи меҳнат муҳожирлари учун виза режимини жорий қилишни талаб қилиб имзо йиға бошлади.

Россия бўйлаб «Стоп-миграция» кампаниясини бошлаган «Национальная сила» ҳаракати фаоллари 2 феврал куни Марказий осиёлик меҳнат муҳожирларига визани мажбурий қилишни талаб қилиб Москвада митингга чиқишди.

«Ридус» ахборот агентлиги маълумотига кўра, митингда 300га яқин киши иштирок этган.

Мигрантларга қарши қарор учун имзолар интернетда йиғиляпти.

Кампания ташкилотчилари 100 мингдан ошиқ имзо тўплаб, президент Путинга топширишмоқчи.

«Биз президент тарафидан Думага қонун ташаббуси тақдим этилишини талаб қиламиз, айни маҳалда Марказий Осиё давлатлари билан визавий режимни ўрнатиш даркор», —деди ҳаракат етакчиси Соловьев.

«Озодлик радиоси» тожик хизматининг «Стоп-миграция» иштирокчиларига таяниб ёзишича, муҳожирлар сабаб Россияда жиноят, миллатлар аро зиддият, нарко тижорат, умум иш ҳаққининг озайиши кузатилган.

Қирғиз диаспоралари ассоциациясининг миграция масалалари бўйича координатори, «Замандаш» ташкилоти аъзоси Азамат Айтбаев Россия ҳукумати Марказий Осиёга виза режимни киргизмаслигини айтади.

«Россияга иш кучи керак, шунинг учун у виза режимини киргизмайди », —дейди у.

«Замандаш» ташкилоти маълумотларига кўра, қирғиз меҳнат муҳожирлари Россиядаги этножиноятчиликда сўнги ўринда туради ва чегарани ўтишдан аввал тиббий кўрикдан ўтади.