Бишкек: 40 аскар ҳарбий бўлимдан қочиб кетди

633

№702 ҳарбий бўлимнинг аскарлари хизмат жойидан 3 феврал куни қочиб кетганини хабар қилди Ички ишлар министрлиги матбуот хизмати. Қочиб кетган бир аскарнинг отаси бўлим командири ҳарбий хизматдагилар устидан «мазаҳ қилганини» айтди.

Ҳарбий бўлимдан қочганлар навбатсиз наряд орқали ёки жиноий иш билан жазоланишини айтди ИИМ матбуот хизмати ходими Эрнис Осмонбаев.

«22:39 чамаси 702 ҳарбий бўлимда хизмат ўтаётганлар берухсат хизмат жойини ташлаб чиқиб кетишган», — деди котиб.

У ҳозирда аскарлар қидирилаётганини қўшиб ўтди.

Қочиб кетган аскарларнинг бирининг отаси Бақит Жунушев Kloop.kgга берган интервюсида ҳарбийларни «доимий таҳқирлашганини» айтди.

«Аскарлар ота оналари сўзларига кўра, улар болалари қўнғироқ қилишиб, офицерлар уларни таҳқирлашини айтишган», — деди у.

У аскарлар бунгача ҳам батальон командири Жунушевнинг улар устидан «мазаҳ қилишидан» норози бўлишганини қўшиб ўтди.

Аскар яқини командир ишдан бўшатилса, ҳарбийлар хизмат жойига қайтишга тайёр эканини билдирди.