«Авторитет» Кольбаев яна бир ой СИЗОда қолади

601

«Жиноий авторитет» Камчи Кольбаев Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси тергов изоляторида 8 мартгача қоладиган бўлди. Қирғизистонга у 2012 йил 8 декабрда Бирлашган араб амирликларида қўлга олингандан сўнг олиб келиганди.

МХДҚ матбуот хизмати Первомай район суди 2 феврал куни Кольбаевнинг СИЗОда сақланиш муддатини яна бир ойга чўзиш ҳақида қарор чиқарганини билдирди.

МХДҚ матбуот хизмати нима учун айнан Кольбаевнинг СИЗОда қолиши муддати узайтирилганига аниқлик киритмади. Матбуот котиби қўлга олинган Колбаев аҳволи «яхши» эканини қўшиб ўтди.

Ҳукумат «Жиноий авторитет» деб тан олувчи Қамчи Колбаев 2012 йилнинг дакабр ойидан буён СИЗОда сақланяпти. Унинг қамоқда сақланиш муддатини икки марта — 8 декабрдан 8 январгача, кейинроқ яна бир ойга узайтиришганди.

Қирғизистоннинг энг йирик наркотижоратчиси ҳисобланган Колбаев сўнгги икки йилни Қирғизистон ташқарисида ўтказди.

Миллий Хавфсизлик давлат комитети уни Бишкекка 8 декабр куни Бирлашган Араб Амирликларининг Дубай шаҳридан олиб келганди.

Колбаев бир вақтинг ўзида Қирғизистон жиноят кодексининг етти банди билан айбланяпти. Улар орасида жиноий тўдаларни ташкил қилиш ва наркотик моддаларни ноқонуний сақлаш моддалари ҳам бор.

Колбаев айбланаётган жиноятлар тизмаси:

•123. Одам ўғирлаш
•125. Озодликдан маҳрум этиш
•168. Босқинчилик
•231. Жиноий тўдаларни ташкил қилиш
•241. Ўқ отар қуролллар ҳамда портловчи моддаларни ноқонуний сақлаш, тарқатиш, ташиш
•247. Наркотикмоддаларни ноқонуний равишда сақлаш, тайёрлаш, ташиш.
•341. Ҳукумат вакилига зўравонлик кўрсатиш

Колбаев Қирғизистоннинг энг йирик наркотижоратчиларидан бири ҳисобланади, 2011 йили уни АҚШ ҳукумати дунёнинг энг йирик наркотижоратчилари қора рўйхатига киргизганди.

90чи йиллар сўнгида Колбаев Қирғизистон жиноят оламида ўз таъсирини кучайтириш учун Риспек Ахматбеков билан рақобатга киришган, бироқ Ахматбековга суиқасд қилиш ҳамда унинг икки сафдошини ўлдирганликда айбланган Колбаев 2000 йили 25 йиллик қамоқ жазосига ҳукм қилинганди.

2006 йили эса у қамоқдан қчиб кетган, бу ҳодисадан бир йил ўтиб Қирғизистон ҳукумати уни қидиришни тўхтатганди.

2010 йил инқилобигача Колбаев ярим яширин ҳаёт кечирди. 2008 йили у Норин областида етти бўз уйда катта байрам ўтказди. Айрим манбаларда байрамда ўша пайтаги давлат президенти Қуманбек Бакиев ишларини бошқарувчи бир неча мулозимнинг иштирок этгани айтилади.

2010 йилги инқилобдан сўнг Колбаев қўлга олинди. Бундан кўп ўтмай у қамоқдан яна қочди ва охир-оқибат Дубайда пайдо бўлганди.