Уюшган жиноятчилик ҳамда коррупцияга қарши кураш жанубий бўлими бошчиси Толкунбек Шоноевни ўлдирганликда гумонланганлар иши 8 январ куни маҳкамага топширилади. Милиция жиноятда гумонлаб олти кишини қўлга олганди, еттинчи гумондор ҳамон қидирилмоқда.
Шоноев қотиллиги бўйича ишни олиб бораётган Ўш шаҳар прокуратураси прокурори Айбек Турганбаев Kloop.kgга берган интервюда тергов қарийб якунига етганини айтди.
«Милиция ходими Шоноевнинг ўлими бўйича очилган жиноий иш якуний босқичда. Бугунга келиб жиноий жавобгарликка олти киши тортилган, еттинчи кишининг қидирилаётгани сабаб, унга қарши жиноий иш алоҳида олиб борилади», – деди Турганбаев.
Прокурорга кўра, айбланаётганлар орасида қотилликни бевосита юзага оширганлар ҳамда уларга кўмак кўрсатганлар ҳам бор.
Турганбаев иш Қорасув район судига топширилишини айтди.
Қорасув район судида эса ишни кўриб бериш учун ҳали сўровнома келиб тушмаганини билдирдилар.
Милиция бошчиси полковник Шоноевга қарши қуролли ҳужум 11 январ куни Ўшда содир этилганди.
Шоноев беш жойидан ўқ еган: уларнинг тўрттаси кўкрак қисмига, биттаси бўйнига теккан.
Полковик ўлдирилишининг сабаби ҳозирча номаълум.