«Ата-Мекен» партиясидан депутат Омурбек Абдурахманов давлат молиясини тежаш мақсадида Жогорку Кенеш маъмуриятининг 47 автомобили ва парламентга тегишли «Алтын-Куль» пансионатини сотишни таклиф қиляпти.
Қирғизистон парламенти бюджетида ислоҳотлар ўтказиш бўйича ўтган йиғинда депутат Омурбек Абдурахманов бир депутат учун давлат бюджетидан ҳаддан зиёд кўп пул ҳашланишини айтди. Унинг тасдиқлашича, бир депутатга бир йилда 6 миллион сомга яқин ҳаражат қилинади.
Давлат чиқимини озайтириш мақсадида у парламент маъмуриятининг хўжалик хизматлари учун олинган 47 машинасини ва Иссиқкўлдаги «Алтын-Куль» пансионатини сотишни таклиф қиляпти.
«Биз ярим йил аввал бу ташаббусни кўтаргандик, лекин масала ҳалигача ҳал қилинмаяпти», —деди у.
Абдрахманов фикрича, парламентга шахсий пансионатнинг кераги йўқ.
«Дунёнинг ҳеч бир ерида парламентнинг пансионати йўқ]", — деди парламентарий.
Абдрахмановнинг таъкидлашича, унинг ғоясини 120 депутатдан 80 нафари қўллайди, бироқ унинг сўзларига кўра, кўпчилиги «бошқарма буйруғидан» четга чиқиб буни очиқ айтолмайди.
Автомобиллар ва пансионатни депутат «ким ошди» савдоси орқали сотмоқчи.
Депутатларнинг барчаси ҳам Абдрахманов фикрини қўлламади.
«Ата-Журт» партияси депутати Курмантай Абдиев ҳамкасби Абдрахмановни депутат ҳаражатлари ҳақидаги маълумотни ошириб кўрсатаётганини билдирди.
«Бу қаердан олинган маълумот? У ҳақиқатга тўғри келмайди, бироқ жамият бунга ишонаверади. Жўғўрқу Кенешнинг ҳаражатлари ошаётгани ҳақида гапириляпти, лекин унинг молияси ҳар йили қисқариб боряпти. Буни эса, ОАВ ёритмайди», — деди Абдиев.
«Ар-Намыс» партиясидан депутат Абдрахман Маматалиев парламент ҳаражатларини қисқартирилишини қўллашини, бироқ бу учун автомобиллар сотилишига қаршилигини айтди.
Унинг сўзларига кўра, баъзи депутатларнинг шахсий автомашинаси йўқ ва бу биринчи навбатда уларга ноқулайлик туғдиради.
«Агар бутун гаражни сотиб юборсак, машинаси йўқ депутатлар нима қилади?» — дейди у.
Авторы: Бектур Искендер