Жаниш Бакиев собиқ муовини 2010 йилги инқилоб маҳкамаси олдидан касалхонага ётқизилди

595

2010 йилги инқилоб юзасидан ўтаётган маҳкама Давлат мудофааси бошчисининг собиқ муовини Данияр Дунгановнинг касалхонага ётқизилгани сабабли номаълум муддатга қолдирилди. Аввалроқ у СИЗОдан уй қамоғига кўчирилганди.

Давлат мудофааси бошчиси собиқ муовини Данияр Дунгановнинг аҳволи 28 январ куни Маҳкама департаменти биносида ёмонлашгани учун уни касалхонага олиб кетишган.

Бу ҳодисани 2010 йилги инқилоб суди қаралаётган Ҳарбий маҳкама ҳам тасдиқлади.

Жабрланганлар адвокати Осунбек Жамансариев Kloop.kgга берган интервюсида Данияр Дунгановни суд департаменти биноси ичида кўрмаганини айтди.

«Бизга у эрталаб саҳар маҳкамада бўлганини ва унинг аҳволи оғирлашгани учун уни касалхонага олиб кетишганини айтишди. Биз эрталабдан бери ўша ерда эдик, лекин уни кўрмадик», – дейди адвокат.

Жамансариев фикрича, Дунгановни касалхонага ётқизиш билан айбланаётган тараф суд жараёнини “чўзмоқчи” бўляпти.

«Ҳимоя тараф маҳкама қарорини чўзиш учун атайин турли воситаларни ишга соляпти. [...] Дунганов бугун маҳкамага келмади. Бу маҳкамани чўзишнинг қонуний усули», – дейди у.

Дунганов ҳимоячиси Руслан Долаев Kloop.kg билан суҳбатда 24 январ куни касалхонага ётқизилган унинг ҳимояси остидаги шахс маҳкамага келиш учун касалхонадан қочиб кетганини айтди.

«Суд бошлангунча унинг аҳволи ёмонлашди, кейин тез ёрдамни чақирдик ва уни қайта шифохонага ётқиздик», –деди у.

21 январ куни ўтган маҳкамада шифокорлар Жаниш Бакиев собиқ ўринбосари соғлиги ёмонлашиб бораётганини айтганларидан сўнг, Ҳарбий суд уни тергов изоляторидан уй қамоғига кўчириш қарорини қабул қилганди.

«Дунгановнинг касаллиги ва унинг аҳволи яхшиланмаётгани учун, унга жазо чораси ўзгартирилсин. Шунингдек Дунганов тергов билан ҳамкорлик қилаётгани учун, унинг қочиб кетиш қўрқинчи йўқ. Дунгановни давомли қамоқда сақланиши унинг ҳаётига қўрқинч солади», — деганди ҳакам.

Шифокорлар Давлат мудофааси бошчисининг собиқ ўринбосари аҳволи оғир экани ва у ўз вақтида шифохонага ётқизилмаса ўлиши мумкинлигини башорат қилишганди.

Шифокорларга кўра, Дунгановнинг бош миясида юрак ва ќон томирлари склерози топилган ва у жарроҳлик амалиётига муҳтож.

Дунганов СИЗОда икки ярим йилдан ошиқ вақт ўтказди. У ҳокимиятдан қувилган Қурманбек Бакиев укаси Жаниш Бакиев митингга чиққанларни отиш ҳақида берган буйруқларини ижро қилганликда айбланяпти.

Бироқ Дунгановнинг ўзи унга қўйилган айбловларнинг барчасини инкор этиб келади.

2010 йилги инқилоб пайтида 80 одам қурбон бўлганди.

Авторы: Александра Ли