Бир кадр билан: Бишкекдаги Абдулкерим масжидидаги ҳайит намози

273

20-июлда Бишкекнинг Жал кичик туманида Қурбон ҳайит байрами муносабати билан ҳайит намози ўқилди.

Абдулкерим масжидига ҳайт намози учун 300га яқин одам келган, мусулмонларнинг қолгани масжиднинг ҳовлисига тўпланган.

Жал кичик туманидаги Абдулкерим масжидида ҳайит намози. Сурат: Акипресс

Қурбон ҳайити намози мамлакат бўйича барча масжидларда ўқилди. Ўш шаҳрида марказий масжидга етти минг нафарга яқин одам ҳайит намозига келган.

Аввалроқ Қирғизистон мусулмонларининг дин бошқармаси эпидемик вазият сабабли Бишкекнинг эски майдонида ҳайт намози ўқилмаслигини билдирган. Муфтият мусулмонларга ҳайит намозини санитария қоидаларини сақлаб, масжидларда ўқишни таклиф қилган.

Масжидларда Қурбон ҳайити намози 2021-йилнинг июнь ойи ўртасида бошланган коронавируснинг учинчи тўлқини асносида ўқилди. Шу билан бирга Бишкек ва Ўш шаҳарлари коронавирус юқтирганларнинг сони кўп бўлаётгани сабаб «қизил зона»га кирган.

Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 20-июлдаги маълуомтига кўра, пандемия бошлангандан бери мамлакатда касалликнинг 151 607 ҳолати қайд этилди. Касаллик юқтириб 2 196 нафар бемор вафот этган.