Ўшнинг мэри Акилбек Жапаровни шаҳарда амалга оширилаётган ишлар билан таништирди

213
Сурат: Ўш шаҳар мэрияси

Вазирлар кабинети етакчисининг ўринбосари ва иқтисод вазири Ақилбек Жапаров 18-июлда Ўш шаҳрига иш сафари билан келди. Унинг асносида шаҳар етакчиси Таалайбек Сарибашов Жапаровни шаҳар инфраструктурасини яхшилаш бўйича амалга оширилаётган лойиҳалар билан таништирди.

Ўш шаҳар мэриясининг матбуот котиби Жапаров Оқбура сойининг этагини кўкаламзорлантириш ва ободонлантириш ҳамда Салиева кўчасини таъмирлаш, шунингдек Навоий ва Тўқтоғул паркларини таъмирлаш бўйича ишлар билан танишиб чиққанини билдирди.

«Биз фуқароларнинг ҳаёти учун қулай шароитларни яратишга, инфраструктурани ривожлантиришга ҳамда турар жой кварталларини тартибга келтириш йўлидамиз […] Келажакда амалга оширадиган кўплаган йирик лойиҳалар бор», — деб билдирди Сарибашов.

Оқбура сойини таъмирлаш бўйича тендер

Сурат: Ўш шаҳар мэрияси

Ўшнинг мэрияси Оқбура бўйларини оодонлантиришни 2019-йилнинг охирига режалаган. 2020-йилнинг бошида эса мэрия сой этакларини кўкаламзорлаштириш ва ободонлантириш лойиҳасини ишлаб чиқариш учун 1 млн 200 минг сом маблағ бўлишга қарор қилган.

Лойиҳага кўра, Нурматов кўчасидан Қурмонжон-Дотқо кичик туманига (аввалги Юго-Восток) қадар 5 400 метр сой этагини кўкаламзорлаштириш режалаштирилмоқда. Бунга қадар мэрия сойнинг этагини ноқонуний қурулишлардан тозалашни бошлаган.

Лойиҳани амалга ошириш учун маҳаллий бюджетдан 252 млн сом ажратмоқчи  — унинг 60 млни 2020-йили ажратилган. Ўша йили коронавирус пандемиясига боғлиқ чекловлар сабаб тўққиз ойда Ўш шаҳрининг бюджетига 102 млн сом тушмай қолган.

Йилнинг бошида «Кактус» нашрининг журналистлари Оқбура сойини ободонлаштириш бўйича тендерни ютиб олган «Капитал Курулуш» компаниясини текшириб чиққан. Журналистлар «Капитал Курулуш»нинг асосчиларидан бирининг Айбек Осмонов билан алоқасини аниқлашган.

Айбек Осмонов жорий йилнинг март ойидан бошлаб депутатлик мандатига эга бўлган. У Матраимовларнинг оиласига тегишли дейилган «Мекеним Кыргызстан», «Ыйман Нуру» ва Ўш шаҳар кенгашига ўтган «Биздин Кыргызстан» партиясининг асосчиси.

*Осмонов Матраимовлар қилган «босим» сабаб «Мекеним Кыргызстан» ва «Ыйман Нуру» партияларининг рўйхатидан чиқишга мажбур бўлгани айтилган.

Шунингдек депутатнинг қариндоши Нурбек Осмонов «Каганат Инвест» холдингига эгалик қилади — жумладан «Ихлас» («Кыргыз Каганат») қурулиш компанияси, Ўшдаги электромобил чиқарувчи «Кыргыз унаа курулуш» ва «Кыргыз Текстиль ЛТД» бор.