Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти 16 июлда ҳомиладор аёллар коронавируснинг хавфли гуруҳига киришини билдириб, уларни эмлашни устувор ўринга қўйди.
«Маълумотлар коронавирус инфекцияси ҳомиладор аёлларни оғир оқибатга олиб келишини кўрсатиб турибди. Бу муддатига етмай туғиш хавфи юқори эканига ва доимий терапияга муҳтож янги туғилган чақалоқлар кўп бўлаётгани билан боғлиқ», — деб билдиришди ЖССТдан.
Ташкилотдагилар эмлов бўйича йўл харитасида ҳомиладор аёллар энди шифокорлар, қариялар ва қўш касалликлари бор одамлардан кейин иккинчи ўринга қўйилганини таъкидлашди. Уларнинг қаторида катта ёшдаги ва қўш дарди бор ҳомиладор аёллар ҳам бор.
Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти аёлларга эмлов олгандан кейин бола эмизишни тўхтатмасликни ҳам тавсия қилди.
«Айрим қисқа муддатли тадқиқотлар бола эмизган оналарни иммунлаштириш чақалоқлар учун хавф туғдирмаганини кўрсатди. Ундан аввалги маълумотлар эса иммунитет онадан болага ўтишини англатиб туради», — дейилади ташкилотдан.
Қирғизистондаги эмлов
Қирғизистонда 18 ёшдан кичикларга Хитойнинг Sinopharm ва Россиянинг Sputnik V вакциналари сайилмоқда.
Россиянинг вакцинаси 60 ва юқори ёшдагиларда натижали эканини кўрсатган. Шу сабабдан у билан кўпинча катта ёшлилар эмланмоқда. Аммо у балоғатга етмаганларга, ҳомиладорларга ва бола эмизган аёлларга сайилмаган, шу сабабдан вакцина одамларнинг бу гуруҳига қандай таъсир этиши ҳозирча номаълум.
Sinopharm вакцинаси мамлакатда истаганларнинг барига сайилмоқда. 2021 йилнинг май ойида ЖССТ бу вакцинанинг ҳомиладор аёлларга етказган таъсири ҳақида барча маълумотлар ҳозирча унинг ҳомиладорларга нисбатан самаралилиги ҳамда ҳомиладорлик учун хавфлар бўйича хулоса чиқаришга эрта эканини таъкидлаган эди.
«Шунга қарамай бу вакцина инактивациялашган бўлиб ҳисобланади ва ҳомиладорлар учун хавфсиз деб топилган. Шу сабабдан Sinopharm'нинг ҳомиладорлар учун самарадорлиги ҳомиласи йўқ аёлларникидек бўлади деб кутилмоқда», — деб айтилган баёнотда.
Ўшанда ЖССТ ҳомиладор аёллар учун коронавирусга қарши Sinopharm вакцинасини эмлашнинг фойдаси ҳомиладор аёлда потенциал хавфлардан юқори бўлган вақтда қўлланишни тавсия қилган.
18 июлдаги маълумотга кўра, Қирғизистонда 250 мингдан ортиқ киши эмланди — бу мамлакат аҳолисининг деярлик 4 фоизи.