Муфтий Замир Ракиев COVID-19га боғлиқ қоидаларни сақлашга чақирди

240
Сурат: Мусулмонлар дин бошқармасининг матбуот хизмати

Қирғизистон мусулмонларининг дин боқшармасининг етакчиси Замир Ракиев мусулмонларни Қурбон ҳайити билан табриклаб, коронавирусга боғлиқ қоидаларни сақлашга чақирди.

Шунингдек, Ракиев мамлакатда эпидемик вазият жиддий бўлиб турганини таъкидлади.

«Ҳар бир жоннинг соғлиғи омонат. Оллоҳ бу касалликдан эртароқ қутқариб, шифокорлар кўрсатган қоидаларга риоя қилайлик. Беморларимизга худо шифо берсин», — деди Ҳазрати муфтий.

Бундан ташқари, Ракиев COVID-19 пандемияси сабаб бу йил ҳам ҳаж сафари бўлмай қолганини қўшимча қилди. Айни вақтда у Қурбон ҳайитда ҳажга бориш, Арофат тоғига чиқишга ҳар бир мўмин мусулмонга 2022-йили насиб этишини тилади.

20-июлда Қирғизитсонда Қурбон ҳайити нишонланди. Бу кун дам олиш куни деб эълон қилинган. Қурбон ҳайит — Рамазон ҳайитидан кейин 70 кундан кейин нишонланувчи қурбонлик қилиш байрами. Бу кунда дунё бўйича мўмин-мусулмонлар байрам намозига тўпланади.

15-июлда Қирғизистон мусулмонларининг дин бошқармаси эпидемиологик вазиятга боғлиқ ҳайт намози майдонларда ўқилмаслигини билдирган. Муфтият диний тадбирлар масжидлардагина ўтказилишини айтган.

Ўш шаҳрининг «Сулайман-Тоо» марказий масжидида Қурбон ҳайит байрами намозини 7 мингга яқин киши ўқиди. Бишкекнинг Жал кичик туманидаги Абдулкерим масжидида ҳайт намозига 300 нафарга яқин киши келган, мусулмонларнинг қолгани масжиднинг ҳовлисига тўпланган.