Ташқи ишлар вазирлиги Афғонистоннинг Бадахшон ҳудудидан Тожикистонга қочиб кирган помирлик қирғизларни Қирғизистонга эвакуация қилади. Бу ҳақда вазирликнинг матбуот хизмати 15-июлда билдирди.
Қирғизистоннинг дипломатлари Бирлашган миллатлар ташкилотининг қочқинлар бўйича Олий комиссарнинг Марказий Осиёдаги вакиллигига мурожаат қилиб, этник қирғизларни Тожикистондан олиб чиқишга кўмаклашишни сўради.
Шунингдек, Қирғизистоннинг ТИВ тожикистонлик ҳамкасбларига нота юбориб, помирликларни қирғиз-тожик чегарасининг ўтказиш пунктларигача тўсқинликсиз ўтишга ёрдам сўради. Бундан ташқари, ТИВдан бу масала президент ва Министрлар кабинетининг назоратида эканини қўшимча қилди.
13-14-июлда Афғонистонда яшаган 347 этник қирғиз «Толибон» экстремистик ҳаракати сабаб Тожикистонга қочишга мажбур бўлишди. Чегарани кесиб ўтишда икки гўдак вафот этган.
Ҳозирда тожик ҳукумати қочқинларни Мурғоб туманига қарашли Қизил-Работ жамоатининг Чоштепа ва Дуютук ҳудудларига жойлаштирди. Помирлик қирғизларнинг ёнидан 3,5 килограмм гиёҳванд модда топилгани маълуи қилинган.
2021-йилнинг май ойидан бошлаб НАТО ҳарбий-сиёсий ташкилотнинг кучлари Афғонистондан чиқарила бошлагандан кейин ўлкадаги вазият кескинлаша бошлаган. НАТОнинг ҳарбийлари Афғонистон ҳукумати билан бирга «Толибон» ҳаракатининг жангариларини тўхтатиб турган.
Бирлашган миллатлар ташкилотининг маълумотига кўра, «Толибон» ҳаракати Афғонистоннинг йирик шаҳарларидан ташқари ўлканинг 50-70% ҳудудини эгаллаб турган.