Бишкекнинг собиқ мэри Азиз Суракматов ҳеч қаерга кетмаслик шарти билан озод қилинди

192
Азиз Суракматов

Бишкек шаҳрининг собиқ мэри Азиз Суракматов тергов билан ҳамкорлик қилиб, давлат бюджетига 150 млн сом тўкди. Шу сабаб Биринчи май туман суди уни ҳеч қаерга чиқмаслик тилхати билан бўшатди. Бу ҳақда миллий хавфсизлик давлат қўмитаси 16-июлда маълум қилди.

Суракматов «Коррупция» ва «Ноқонуний бойишда» гумон қилинмоқда. Махсус хизматнинг маълумотига кўра, Суракматов мэр бўлган вақтда йирик қурилиш компанияларга муниципал ерларни бериш бўйича коррупция схемасини тузган.

МХДҚ собиқ мэр давлатга 170 млн сом зарар келтирганини билдирди — Суракматов қолган 20 млн сомни «тузилган графикка кўра тўлайди» деб айтилади маълумотда. Шунингдек, МХДҚдан Суракматов ерларни ноқонуний бўлиштириш фактлари бўйича кўрсатма берганини қўшимча қилди.

Бунгача МХДҚнинг бошчиси Камчибек Ташиев 8-июлдаги матбуот анжуманида Суракматов бюджетга 125 млн сом тўкканини, яна 25 млн сом тўлагандан кейин бўшатилишини билдирган.

Тергов вақтида Суракматовнинг яқинларидан Бишкек шаҳрида 15 компания, Иссиқкўл вилоятида икки коттеж ва бир дам олиш маскани рўйхатга олингани аниқланган.

Азиз Суракматов 2018-йилнинг август ойида Бишкек мэриясини бошқарган. 2020-йилнинг октябрдаги тўнтарилишдан кейин ўз истаги билан ишдан кетган.

Суракматов бошқарган Элдик-Демократик партияси (КЭДП) 11-апрелда ўтган Бишкек шаҳар кенгашига қатнашиб, дастлабки ҳисоблар бўйича 10 фоиз овозга эга бўлган. Партия шаҳар кенгашидаги 8 мандатга эга бўлиши керак эди.

Бироқ Марказий сайлов комиссияси 19-апрелда КЭДПни сайловдан четлатган. Бунга партиянинг вакиллари сайлов куни овозларни сотиб олишда гумон қилинаётгани сабаб бўлди.

Кейинчалик Бишкек ҳудудий сайлов комиссияси «Эмгек» ва «Ак-Бата» партияларини ҳам четлатиб, сайлов натижасини бекор қилган. МСК бу қарорни қўллади. Бишкек шаҳар кенгашига қайта сайлов 11-июлда ўтди.