COVID-19. Давлат ва муниципал ходимлар учун мажбурий эмлов киргизилди

200

Министрлар кабинети раисининг ўринбосари ва COVID-19 билан курашиш бўйича республика штабининг бошчиси Жилдиз Бакашова 15 июлда ўлкадаги эпидемиологик вазият сабаб навбатдаги йиғинни ўтказди. У аҳолини эмлаш тезлигини кучайтириш кераклигини таъкидлади.

«Вакцинациянинг темпини тезлаштириш керак. Министрлар кабинетининг ҳудудлардаги мухтор вакиллари, шаҳарларнинг мерлари аҳолини эмлаш жараёнини назоратга олиши керак. Вакцинациянинг муҳимлиги ҳақида фуқароларга сифатли маълумот-тушунтириш ишларини олиб бориш зарур» — деб билдирди у.

Штаб йиғинининг якунида Бакашова давлат органларига бир қанча топшириқлар берди. Унга кўра, давлат органи етакчиларига, министрлар кабинетининг вилоятлардаги вакилларига, Бишкек ва Ўш шаҳарларининг мэрларига тез орада давлат ва муниципал ходимларини мажбурий эмлаш бўйича ишни ташкил қилишни топширди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги қуйидагиларга мажбур:

  • ҳар куни аҳолини оммавий эмлаш жараёнини мониторинг ва баҳолаш;
  • вакциналарнинг ҳарорат режимини, сақланишини ва олиб келинишини таъминлаш;
  • уч кун ичида вакцина олган фуқароларнинг реестрини ва онлайн-рўйхатга олишни киритишга мажбур.

ФҲВга эмлаш пунктларида ишлаётган тиббиёт ходимларини озиқ-овқат билан таъминлаш топшириғи берилди.

Қирғизистонда аҳолини эмлаш жараёни 2021 йилнинг март ойи охирида бошланган. Бироқ унинг фаоллик фазаси 12 июлда, ўлкага Хитойнинг Sinopharm вакцинасининг иккинчи партияси келгандан кейин бошланган.

Ҳукумат ўлка бўйича 900га яқин эмлаш пунктларини очди, бу ерда истаган одам вакцинани бепул олса бўлади.

Соғлиқни сақлаш вазирлигининг маълумотига кўра, 15 июлгача вакцинанинг биринчи дозаси 157 мингдан ортиқ одамга қилинган — бу ўлка аҳолисининг 2%га етмагани.

Бунгача ҳукумат соғлиқни сақлаш тизимининг барча ходимларини COVID-19га қарши эмланиши шартлигини айтган.

Пандемия бошлангандан бери Қирғизистонда коронавирус юқтиришнинг 144 958 ҳолати аниқланган. 2 143 киши вафот этган.