Турк фуқароларига паспорт бериш. Фуқаровий масалалар бўйича комиссиянинг собиқ котиби қўлга олинди

200
Эрнист Апилов

Бишкек шаҳар ички ишлар бошқармаси Туркия фуқароларига қирғиз паспортларини беришда гумон қилиб президентга қарашли Фуқаровий масалалар бўйича комиссиянинг собиқ масъул котибини қўлга олди.

Гумондор «А.Э.» «Коррупция» моддаси билан судгача текширув асосида қўлга олиниб, милициянинг вақтинча сақлаш жойига киритилди.

«Акипресс» нашри ўз манбаларига таяниб қўлга олинган одам Эрнист Апилов бўлганини ёзишди — у бу хизматни 2015-2019 йиллари эгаллаган.

Бунгача Бишкек ШИИБи бу иш асосида Давлат рўйхатга олиш хизмати департаментининг собиқ бошчиси Дуйшўн Сатибалдиевни қўлга олинган. У «доимий коррупция схемасининг ёрдами билан ноқонуний ҳаракатга» бориб, лавозимдан фойдаланишда гумон қилинмоқда.

Бундан ташқари, турк фуқароларига паспортларни ноқонуний беришга собиқ президент Алмазбек Атамбаев ва президент аппаратининг собиқ бошчиси Фарид Ниязов ҳам гумон қилинмоқда.

Милиция бу текширувни «Сапат» билим бериш муассасасининг асосчиси Орхан Инанди ўғирланиб, Туркияга етказилгандан кейин бошлаган. Инандини Туркиянинг разведка ташкилоти ўғирлаб кетгани аниқлангандан кейин уни излаётган куч органлари унинг қўш фуқаролиги борлигини аниқлашган.

Шунингдек, Бишкек ШИИБи 2019 йилдан бошлаб тегишли хизматлар томонидан Орхан Инанди қирғиз паспортини олганини қонунийлиги бўйича судгача текширув бораётганини билдирган.

МХДҚ раиси Камчибек Ташиев 8 июлдаги матбуот анжуманида Инанди турк фуқаролигидан воз кечмай туриб, қирғиз фуқаролигини олиб қонун бузди деб билдирган. Шунингдек, Ташиевнинг айтишича, МХДҚ 2019 йили Инанди паспорт олгани бўйича жиноий иш қўзғалиб, маълумотлар бир муассасада бўлиши учун уни ИИВга ўтказиб берган.

«Инандининг 2024 йилгача яроқли бўлган турк паспорти бор экан. Бу паспортдан доим — давлат чегарасидан ўтишда, сафарларида, асосан шарқ давлатларига бўлган сафарида фойдаланган. Унинг қўш фуқаролиги бўлиб, икки ўлканинг паспортидан фойдаланган. У шунда қонунни бузган. Агар Инанди бу ерда бўлиб биз бу фактни эртароқ очиқлаганда уни жавобгарликка тортардик», — деди Ташиев.

Туркияда Инанди «террор ташкилотни бошқаришда» гумон қилиниб қамоққа олинди. Инандининг адвокати Халил Ибрагим Йилмаз мижозининг кўрсатмаларига таяниб у қўйилган айбини тан олмаганини билдирди.