Суд давлат мудофааси бошчисининг собиқ муовини Данияр Дунгановни изолятордан уй қамоғига кўчиргани учун, инқилобда жабрланганлар тарафи 22 январ кунги маҳкамага келишмади.
Жабрланганлар адвокати Осунбек Жамансариев Kloop.kg билан суҳбатда 2010 йилги инқилоб суди якунига етай деганда Дунгановни уй қамоғига кўчирилишини «нохолис» деб ҳисоблашини айтди.
«Маҳкама тугаш арафасида, суд ўз қарорини жорий қилишнинг ўрнига маҳкама ишида асосий фигурантларнинг бири қаторида ўтаётганни чиқариб юборяпти. Маҳкаманинг холислигига шубҳа туғиляпти», – дейди адвокат.
У жабрланганлар ва уларнинг ҳимоячилари 23 январ куни митингга чиқмоқчи эканларини қўшиб ўтди.
«Биз эртага судланганларнинг барчаси қамоққа олинишини талаб қиламиз. Жабрланганларнинг аксари ишнинг бу каби ривожланишидан ғазабланишяпти. Қамоққа тушган амалдорларнинг ҳаммасида оғир касаллар пайдо бўлади. Бу сизга ғалати кўринмаяптими?» – дейди Жамансариев.
Дунганов ҳимоячиси Руслан Долаев суд ҳукмини “жуда адолатли” ҳисоблайди ва режалаштирилаётган митингни «шантаж» қатори баҳолашини айтади.
«Митинг – бу ҳукумат ва судни шантаж қилишлик», – деди у.
Долаев жабрланганларнинг маҳкамага келмаганини судга нисбатан “ҳурматсизлик” деб ҳисоблайди.
«Уларсиз маҳкама давом этмайди. Ўз норозилигини билдириш учун қонуний чоралар бор. Қабул қилинган қарордан бир тараф норози бўлса, унда у юқори инстанцияда буни шикоят қилиши мумкин», – дейди Дунганов адвокати.
21 январ куни ўтган маҳкамада шифокорлар Жаниш Бакиев собиқ ўринбосари соғлиги ёмонлашиб бораётганини айтганларидан сўнг Ҳарбий суд уни тергов изоляторидан уй қамоғига кўчириш қарорини қабул қилганди.
«Дунгановнинг касаллиги ва унинг аҳволи яхшиланмаётгани учун, унга жазо чораси ўзгартирилсин. Шунингдек Дунганов тергов билан ҳамкорлик қилаётгани учун, унинг қочиб кетиш қўрқинчи йўқ. Дунгановни давомли қамоқда сақланиши унинг ҳаётига қўрқинч солади», — деди судя.
Шифокорларга кўра, Дунгановнинг бош миясида юрак ва ќон томирлари склерози топилган ва у жарроҳлик амалиётига муҳтож.
Дунганов СИЗОда икки ярим йилдан ошиқ вақт ўтказди. У ҳокимиятдан қувилган Қурманбек Бакиев укаси Жаниш Бакиев митингга чиққанларни отиш ҳақида берган буйруқларини ижро қилганликда айбланяпти.
Бироқ Дунгановнинг ўзи унга қўйилган айбловларнинг барчасини инкор этиб келади.
2010 йилги инқилоб пайтида 80 одам қурбон бўлганди.
Авторы: Хлоя Гейне