Новосибирск шаҳрида 14 июнь куни кечда ёқилғи қўйиш шохобчаси портлади. Қирғизистоннинг ТИВ маълумотига кўра, портлаш натижасида турли даражадаги куйиклар билан Новосибирск вилоят клиник касалхонасига уч қирғизистонлик етказилган.
ТИВ билдиришича, жабрланганлар Ўш вилоятининг Қорасув шаҳрини 1968 йилги, Ўзган туманининг 2001 йилга ва Чонг-Олай туманининг 1988 йилги фуқаролари
Шунингдек, ёқилғи бекатидаги портлаш сабаб чиққан ёнғин оқибатида қирғизистонлик аёл ижарага олиб ишлатаётган кафе ва қирғиз фуқаролари ишлаган ғилдирак алмаштириш пункти тўлиқ яроқсиз ҳолга келгани маълум бўлди.
«Бу фуқаролар тез орада хавфсиз жойга чиқиб кетишга улгурган. Ёнғин чиққан жойда улар билан Бош консулликнинг ходимлари учрашган. Паспорти куйиб кетган бир фуқаронинг шахсини аниқловчи ҳужжатини бош консуллик қисқа вақт ичида қайта тиклаш учун тегишли ишларни бажаради», — деб қўшимча қилди ТИВ.
Россиянинг РБК нашри ҳудудий ФҲВ раҳбарининг ўринбосари Евгений Лебедевнинг сўзларига таяниб, портлашга дастлабки маълумот бўйича газ ташувчи машина сабаб бўлганини ёзади. Маълумотга кўра, машинанинг газни станционар цистернага қуйишда ерлатувчиси (заземление — таҳр.) бўлмаган.
Шунингдек, нашрнинг 15 июндаги маҳаллий вақти бўйича соат 10:00даги маълумот бўйича, воқеа натижасида 33 киши жабрланган.