«Ҳар соатда эслаймиз». Ўш воқеасида турмуш ўртоғидан айрилиб, беш боласи билан қолган Махабат

297
Махабат Адишева набираси билан. Сурат: Тойчубек Артик ўғли / Kloop.kg

Ўш шаҳрининг турғуни Махабат Адишеванинг турмуш ўртоғи Илияз Адишев Ўш воқеасида ўқ отувчи қуролдан яраланиб вафот этган. Адишева беш боласи билан ёлғиз қолган — кичиги эмизикли бўлган.

«Ўш воқеасида бизнинг оилада катта жудолик бўлган. Биз ҳар йили фақат июнда эмас, доим, ҳар соатда эслаймиз. Ўша вақтда болаларимиз ҳам ёш бўлган, энг кичигим эмизикли эди. Энг катта қизим эса 6-синфда бўлган, ҳозир уч фарзандли бўлди. Эримга бағишлаб қуръон ўқитиб турамиз, бундан бошқа иложимиз йўқ экан», — дейди у.

Адишева эрини болаларга жонкуяр ва ғамхўр ота бўлган деб хотирлаб, уни қандай вафот этгани ва кейинги ҳаёти ҳақида айтиб берди.

«Отам бир марта қайтса қанийди деб юришди»

Адишев 2010 йилнинг 12 июнида 38 ёшида вафот этган. У Ўш воқеаси бошланишидан бир кун олдин бехабар дўстлари билан ўзи туғилган Ўш вилоятининг Олай туманига дам олишга кетган. Махабатнинг айтишича, эри ватанпарвар бўлгани сабаб воқеани эшитиб, вазият тинчигунча Олайда кутмаган.

«Олайдан машина билан Ўш шаҳридаги вилоят касалхонасининг олдига келганда снайпер отган, уч ўқ тегиб, ўша ерда вафот этган. Машинани мактаб директори бошқарган, турмуш ўртоғим унинг ёнида ўтирган. Ортида яна уч киши бўлган, бироқ машинадаги одамларнинг ҳеч бирига ўқ отилган эмас. Сабаби эрим савлатли, бўйи узун бўлган. Менимча снайперлар махсус танлаб отишган», — дейди Адишева.

Эри ўлгандан кейин яқинлари унга бу совуқ хабарни айтмай, болаларининг хавфсизлиги учун қишлоққа бориб туришни сўрашган. Бироқ Махабат эримни ўлганини «юрагим билан ҳис қилдим» деди.

«Турмуш ўртоғим соат 11ларда ўлган экан. Ўша вақтда нимагадир эмизикли боламни ҳам қарагим келмай, безовталандим. Қайнакамлар «қишлоққа кетавер» деганда ҳаммасини тушундим [йиғлаб] Бу бизнинг оила учун катта жудолик бўлди. Кейин кўп вақтгача болаларим «отам бир марта қайтса қанийди» деб юришди», — деди у кўзига ёш олиб.

Адишев хусусий тадбиркор бўлган. Аёли болаларини қараб ўйда ўтиргани сабаб оила боқиш муаммоларини тушунган эмас.

«Куёвим болаларим деганда ичган овқатини ҳам ерга қўярди, болаларим учун жонимни бераман деб сўзлар эди. Ўша воқеаларда ҳам қайнакам эримга «уйингга қайт, сени болаларинг бор» деб айтган экан, бироқ у «шу болаларимнинг тинчлиги учун юрибман» деб жавоб берган экан. Ўйлаб қарасам, мен ҳатто мактабга мажлисларга ҳам бормабман, эрим ўзи борарди. Кийим-кечакларини ҳам ўзи қилиб берар экан ҳозир эсласам», — деди у.

Илияз Адишев болалари билан. Сурат оилавий архивдан олинди.

«Илияз Адишев» номидаги мактаб

Адишев Олай туманининг Таш-Коро қишлоғида туғилган. Жасади ўзи туғилган жойга дафн қилинди. кейинчалик унинг номи қишлоқдаги мактабга берилган.

«Биз ҳар йили сўнгги қўнғироқда шу мактабга ҳам борамиз. Мени ва болаларимни маданият уйига ҳам чақириб туришади. Имкони борича яхши ўқиган болаларга оиламиз номидан стипендия бериб турамиз», — дейди у.

Махабат Адишева беш боласининг келажаги учун белини маҳкам боғлаб, эрини ишини давом эттиришга ҳаракат қилган. Ҳар тармоқда тадбиркорлик қилиб, болаларини ўқитиб оёққа турғизган.

«Ҳаёт ўзи мажбур қиларкан, яшаш керак экан, болалар отаси борлигида қандай яшаса, шундай яшагиси келаркан. Иложи йўқ барига кўнасан экан. Кейин ҳаракат қилишимга тўғри келди. Турли соҳаларда тадбиркорлик билан шуғулландим, халқнинг олди бўлмасамда, ортда қолмасликка тиришдим. Ҳозир худога шукур, болаларим вояга етди, ҳаммаси ўқиди», — деди.

Махабат Адишева 2010 йилдаги Ўш воқеасини «манфаатдор одамлар атайлаб уюштирган» деб ҳисоблайди. Шунингдек айбдорлар ўз жазосини олиш керак деган фикрда.

«Мен эрим ўлгандан кейин болаларим ёш бўлгани учун «ким отди» деб сўраб ҳеч қаерга бормадим, беш бола билан қаерга борардим. Бироқ мен худо бор деб ишонаман, қон тўкилишига айбдорлар бу дунёда бўлмаса, охиратда жазосини олишади. Бизнинг болаларнинг ва бизнинг кўз ёшларимиз уларни тинч ухлатмайди деб ўйлайман», — деб йиғлади у.

Олай туманидаги «Илияз Адишев» номидаги ўрта мактаб

Этник тўқнашув

2010 йилнинг 10 июндан 14 июнигача Ўш ва Жалолобод шаҳарларида этник ўзбеклар билан қирғизлар ўртасида жанжал чиққан — шу кунлари Ўш билан Жалолобод кўчаларида комендантлик соати ва фавқулодда ҳолат эълон қилинган.

Минглаган бинолар ёқилиб, ҳарбий ходимлар билан милициянинг қурол-яроғи ва махсус техникаси босиб олинган.

Июнь воқеасини текширган Килюненнинг халқаро комиссиясининг маълумотига қараганда, ўлганларнинг сони 470 кишига етган. Уларнинг орасидан 74% ўзбеклар, 25% қирғизлар, бир фоизи эса бошқа этник гуруҳнинг вакилларини ташкил қилган. Ўлганларнинг 67%га яқини ўқдан яраланган.

«Бу воқеада минглаган одамлар жароҳатланган. Соғлиқни сақлаш вазирлиги 1900 кишига касалхоналарда тиббий ёрдам кўрсатилди деб айтган. Бироқ жабрланганлар сони бундан анча кўп бўлиши мумкин. Касалхоналардаги айрим тиббий ёрдамлар рўйхатга олинмаган», — деб айтилади комиссиянинг ҳисоботида.

Соғлиқни сақлаш вазирлигининг маълумотига таянсак, Қирғизистоннинг жанубидаги 2010 йилнинг июнь ойидаги воқеада 400дан ортиқ одам қурбон бўлган, мингдан ортиқ одам яраланиб, моддий зарар 2,2 млрд деб баҳоланган.