Парламент рули ўнг тарафда бўлган машиналарни таксида ишлашини таъқиқламоқчи

661


Жогорку Кенеш таксистларга лицензия олишни мажбурий қилишни ва рули ўнг тарафда бўлган машиналар ҳайдашни маън этмоқчи. Депутатлар бу ташаббусга турлича ёндошмоқдалар.

Қонун лойиҳаси ташаббускорларидан бири Анвар Артиков таксистлар рули ўнг тарафдаги машиналарда йўловчи ташимаслиги кераклигини, чунки бу йўллардаги автоҳалокатларни кўпайишига олиб келишини айтди.

«Ҳозир бизда қанча ўнг рулли такси борлиги ҳеч ким билмайди. Бироқ аксарият автоҳалокатлар рули ўнг тарафда бўлган машиналар иштирокида бўлиши ҳақидаги маълумотлар бор», – деб таъкидлайди Артыков.

Унга кўра, давлат таксистлар фалоятини назоратга олиши керак, шунинг учун таксистларга лицензияни мажбурий қилиш кераклигини айтади парламентарий.

«Автотранспорт соҳаси ҳозир қаровсиз қолган. Ҳар қандай фаолият қайсидир қонун орқали бошқарилиши керак. Мустақилликка эришганимиздан бери бизда автотранспорт ҳақида қонун бўлмаган», – дейди Артиков.

Депутат Роман Шин ўз ҳамкасби фикрига қўшилиб, ўнг рулли автомобиллар ҳайдовчилари аксар ҳолатда автоҳалокат сабабчисига айланишини айтди.

Парламентарий Дастан Бекешев депутат Шин сўзларини маъқулламади. Унга кўра, бу қонун керак, бироқ у ҳозир уни қўллашга тайёрмас.

«Қачон барча қонунларга амал қилинса, ўшандагина бу қонун лойиҳаси керак», – дейди Бекешев.

Унинг фикрича, янги қоидаларни киргизиш ўнг рулли машиналар таксистларининг ноқонуний ишлашларига сабаб бўлади.

«Кўпчилик таксистлар соя остида ишлашни бошлайди», – деди Бекешев Kloop.kg билан суҳбатда.

«Вечерний Бишкек» газетасининг йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси бошчиси Талантбек Исаевга таяниб ёзишича, 2012 йилнинг тўққиз ойи ичида Қирғизистонда 4 мингга яқин йўл транспорт ҳодисалари юз берган, улардан 708таси ўнг рулли автомобиллар иштирокида бўлган.