Энергетика министрлиги кейинги йилдан электр-энергиясига бўлган баҳони 10 тийинга қимматлатмоқчи. Энергетика соҳасидаги экспертлар ва депутатлар нархлар ошишига қарши.
2013 йилда Энергетика министрлиги давлат бюджетидаги молиянинг камлиги туфайли электр нархини оширмоқчилигини хабар қилди министрлик матбуот котиби Азамат Курамаев.
«Станцияларни ишлашига сабаб бўлаётган жиҳозлар, кабел тизими тез орада сармоя киритишга ва янгилашга муҳтож», – деди Курамаев.
Унинг сўзларига кўра, электр-энергияси тарифларини 10 тийинга қимматлатиш режалаштириляпти. Ҳозир бир киловатт электр-энергиясининг нархи 70 тийин.
Энергетика соҳасидаги эксперт Расул Умбеталиев энергетика соҳасида коррупция йўқ қилинмагунча, нархларнинг кўтарилиши ҳеч нарсани ўзгартирмаслигини айтади.
«Бир йилнинг ичида 100 миллион долларга яқин пул ўғирланади. Агар 10 тийинга қимматлатсалар ҳам, улар бу 100 миллионни йиғолмайдилар», — дейди Умбеталиев.
2012 йилнинг ёзида «Электр-энергияси ҳақида»ги қонунга киритилган ўзгартиришларга мувофиқ, электр-энергиясига бўлган нархлар фақат парламентнинг рухсати билан кўтарилиши мумкин.
Депутат Татьяна Левина кўтарилиши кутилаётган нархлардан тушган пуллар элект тармоқлари таъмирига кетмаслиги мумкинлигидан ҳавотирда.
«Биз улардан тармоқни таъмир қилиш учун қанча маблағ сарфлангани ҳақидаги маълумотни беришни талаб қиляпмиз, лекин мен бирорта ҳисоб-китобни курмадим», – дейди депутат.
Унинг ҳамкасби Анвар Артиков энергетиклар “камомадлари” фуқоролар ҳисобига тузатилмаслиги кераклигини айтади.
«Электр-энергияси нархларини кўтарилишига мен салбий ёндошаман. Камомадларнинг барчаси — бу энергетиклар ва ҳукуматнинг иши, улар бўлса буни халқдан йиғиб олишмоқчи», – деб ҳисоблайди у.