Янги йил таътили роппа-роса бир ҳафтага чўзилади

826

Қирғизистон ҳукумати янги йил таътили жадвалини тасдиқлади — мамлакат фуқоролари 1 январдан 7 январгача дам олади. 31 декабр эса иш куни деб эълон қилинди.

Иш кунларини кўчириш қарори ҳукумат тарафидан 24 декабр куни тасдиқланди.

Қирғизистонда янги йилдан сўнгги бир неча кунни таътил куни деб эълон қилиш анъанага айланган.

Янги йилдан сўнгги таътиллар бадалига 29 декабр, 12 ва 19 январ кунига тўғри келувчи шанба кунлари иш куни деб жорий қилинди.

Айни пайтда, душанба кунга тўғри келган 31 декабр ҳам иш куни деб эълон қилинди.

Ҳукумат маъмурияти ахборот сиёсати бўлими бошчиси муовини Авланбек Жумабаев дам олиш кунлари барча министрликлар билан бирга бамаслаҳат тасдиқланганини айтди.

Қирғизистонликлар норози

Ўтган йили қирғизистонликлар 31 декабрдан 9 январгача дам олишганди. Бу йил эса тақвим ҳисоботи ҳукуматнинг ўтган йилгидек узун таътил тасдиқлашига имкон бермади.

Қирғизистонликлар янги йил арафасида ишлаш ғоясини мамнуният билан қаршилашмади.

Қирғизистоннинг машҳур «Дизель» форуми фойдаланувчлари орасида бирорта киши ҳукуматнинг таътил жадвали ҳақидаги қарорини маъқулламади.

«31 декабр куни ишлашимиз — бу бўлмағур гап. Ҳеч ким рисоладагидек ишламаслиги аниқ. А шанба кунлари ишлашга умуман хоҳиш йўқ», — деб ҳисоблайди форум фойдаланувчиси Tanchik.

ДОРОГАСЛАВЫ номи остидаги фойдаланувчининг таъкилашича, январнинг биринчи кунларидаги таътил ҳисобиги бошқа шанба кунларни иш куни деб эълон қилиш унинг соғлигига салбий таъсир кўрсатади.

«Менга бир у ерга, бир бу ерга сакраш эмас, доимий режим керак. Мен кўп ишласам оғриб қоламан», — деб ёзади у.