Ўш:Кўчки тагида қолган икки ўқувчи қиз ҳалок бўлди

669

Ўш вилоятининг Ылай-Талаа қишлоғидаги кўчки остида саккиз қиз қолиб кетган, улар орасидаги икки 15 яшар қиз ҳалок бўлган.

Фалокат 22 декабр куни, соат 13:30да қизлар тоққа қорда сирпанчиқ учгани борган пайтда юз берган.

Фавқулотда ҳолатлат министрлиги бу ҳодисага қизларнинг ўзлари сабаб бўлган бўлишлари мумкинлигини тахмин қиляпти.

«Улар қаттиқ садо ёки бошқа бирор нарса билан кўчкининг юзага келишига сабаб бўлишган», — деди ФҲМ қошидаги тезкор гуруҳи бўлими бошчиси Муханбет Сваров Kloop.kg билан суҳбатда.

Фавқулотда ҳолатлар министрлиги маълумотларига кўра, болаларнинг устига 150 кубометр қор кўчкиси тушган.

Икки қиз уларни қор остидан олиб чиққунларича ҳалок бўлган. Яна бир ўқувчи район шифохонасида оғир аҳволда ётибди.

Кўчки остида қолганларнинг бештаси шок ҳолатида эканини айтади Сваров.

Қизларнинг барчаси маҳаллий мактабнинг тўққизинчи синф ўқувчилари бўлган.

ФҲМ Қорақулжа райони бўлими бош мутахассиси Акун Артиков ёрдам келгунгача икки қизнинг нобуд бўлганини айтди.

Kloop.kg жабрланган қизларнинг ота-онаси билан боғлана олмади.