Ҳуқуқ ҳимоячилари давлат тили ҳақидаги қонунга ўзгартириш киритишга қарши чиқишяпти

644

Ҳуқуқ ҳимоячилари «Давлат тили ҳақида»ги қонунга ўзгартириш киритмасликни талаб қилмоқдалар. Уларга кўра, бу ўзгартиришлар Конституцияга қарама-қарши. Депутатлар эса бу ўзгартиришларга турлича ёндошмоқдалар.

Таклиф қилинаётган ўзгартиришларга норозилигини билдириб 22 нодавлат ташкилоти қўл қўйди. Ҳуқуқ ҳимоячилар фикрига кўра, ушбу таклиф қилинаётган чоравий ўзгартиришлар «ватанпарварлик руҳини» пасайишига олиб келиши мумкин.

«Миллатлар аро муаммоларни ҳал қилишнинг ўрнига бундай ташаббуслар таклиф қилиняпти. Бу эса ўз ўрнида одамларда ҳафагарчилик ва ҳуқуқни чекланиш ҳиссиётининг ортишига, турфа миллатли Қирғизистон фуқороларида ўз Ватанига тегишли эмаслилик ҳиссини ортишига хизмат қилади», – деб ёзилади ҳуқуқ ҳимоячиларининг президентга ёзган шикоятида.

Ҳуқуқ ҳимоячиларига кўра, таклиф қилинаётган ташаббус давлат бошқарувидаги хаосга олиб келиши мумкин.

Шикоятда ёзилишича, қабул қилинувчи ўзгартиришларнинг оқибатида давлат ишчилари орасида қирғиз тилини билмаган ўқимишлиларнинг хорижга кетиб қолишлари мумкин.

Ўзгартиришларга қарши имзо тўплаш ҳамон давом этяпти.

Депутатлар фикри

Парламентарий Олег Домшенко «Давлат тили ҳақида»ги қонунга ўзгартириш киритишга қарши чиқмоқда. Унинг фикрича, бу қирғиз тилини билмайдиган фуқоролар ҳуқуқини чеклашга олиб келиши мумкин.

«Тасаввурни ўзгартириш мумкинмас. Бу қонун билан давлат тилининг ривожланиши бўлмайди», — дея ўз ҳамкасбини қўллайди депутат Дастан Бекешев.

Бошқа депутат Турсунбай Бакир уулу бу фикрларга қўшилмайди. У давлат хизматчиси қирғиз тилини билиши керак, деб ҳисоблайди.

«Фикримча, ҳукуматда ёки ўз-ўзини бошқариш органларида ишламоқчи бўлган мулозимлар албатта давлат тилини билишлари керак, чунки улар халқ билан иш олиб боради», – деди у.

Қирғизистон парламенти 13 декабр куни биринчи ўқишда «Давлат тили ҳақида»ги қонунга ўзгартиришлар критди. Ўзгартиришларнинг аксар қисми давлат хизматчиларига тегишли.