Россияга киришни истаган қирғизистонликлар учун янги қоидалар пайдо бўлди. Бу ҳақда Россиянинг Қирғизистондаги элчилиги маълум қилди.
Россия ҳукуматининг қарорига кўра, учиб келгандан кейин қирғизистонликлар «COVID-19сиз саёҳат қил» мобил иловаси орқали коронавирусга қарши тестдан ўтиб, салбий натижали ПЧР-анализин кўрсатиши керак.
Илова Android тизимли телефонлар учун Google Play, iOS учун AppStoreда бор.
Учинчи фуқаролар учун қоидалар:
- «COVID-19сиз саёҳат қил» иловасини телефонга кўчириш;
- Илованинг рўйхатидаги лабораторияларнинг бирига (бундай лабораториялар сони ҳозирча 10та — Ўшда икки ва Бишкекда — 😎 COVID-19 касаллигига тест топшириш;
- Лабораторияга анкета тўлдириш учун маълумотларни бериш ва қўлланма кўчирилган телефон рақамини кўрсатиш;
- Аризада кўрсатилган QR-кодни илованинг ёрдамида сканерлаш;
- Самолёт қўнгандан кейин уяли телефоннинг экранидан QR-кодни кўрсатиш.
Шунингдек COVID-19 тест учишдан 72 соат олдин топширилиши керак. Элчиликдан «қоидалар барча йўловчиларга тегишли эканини» таъкидлашди.
Қирғизистон «COVID-19сиз саёҳат қил» рақамли платформасига 2021 йилнинг март ойида қўшилган. Унда Соғлиқни сақлаш вазирлигининг Жамоатчилик соғлиғини сақлаш бошқармасининг бошчиси Айнура Акматова платформа халқаро даражадаги ишончли назорат билан таъминлайди деб билдирган.
Бундан ташқари, аввалроқ премьер-министр Улукбек Марипов қўлланмага қўшиладиган лабораторияларнинг сонини кўпайтириш топшириғини берган.
«COVID-19сиз саёҳат қил» қўлланмасини Қирғизистонда кўчириб олса бўлади. Ҳозир у ЕОИИнинг бир нечта давлатида: Россия, Беларус, Арманистон ва Қирғизистонда ишлайди.