«Қаерда ишлашимни биласизлар». Кампиробод масаласи бўйича учрашув қандай ўтди?

431

МХДҚнинг раиси Камчибек Ташиев 19 апрелда Ўш вилоятидаги Савай қишлоқ ҳукуматига қарашли Интимак қишлоғининг турғунлари билан учрашди. Яшовчилар Кампиробод сув омборининг четидан 50 гектар ерни Ўзбекистонга беришга қаршилигини билдирди.

Қисқача:

  • Ташиев «энг фойдали шартнома тузилганини» билдириб, протокол қабул қилинса, «чегарада можаро бўлмайди» деди.
  • Шунингдек, махсус хизмат раҳбари норозилик акцияларини уюштирганларни номларини билишини таъкидлаб, провокация бўлаётганини айтди.
  • Ташиев Ўзбекистонга бориб, протоколни қайта кўриб чиқиб, 50 гектарнинг ўрнига 20 гектар ерни алмашишга ҳаракат қилишга ваъда берди.

«Энг фойдали шартнома тузиб келдик»

Камчибек Ташиев ва Абдулла Арипов Тошкент шаҳрида

Учрашув Кампиробод сув омборидан берилади деган ҳудудда ўтди. Унга 300га яқин киши қатнашди. Турғунлар бир ҳафта олдин бўз уй ўрнатиб, Қирғизистон байроғини ўрнатиб, Ташиевни келишини талаб қилиб кутишган.

Интимак қишлоғининг турғунларидан бири Кампиробод сув омборининг 50 гектари Ўзбекистонга ўтиб кетишига норози бўлганини айтиб, МХДҚнинг раҳбаридан икки томонлама протоколни бузиш мумкинми деган саволни берди.

«Биз норозимиз. Нима сабабдан шу ерни сўраяпти? Протоколни ортга қайтарса бўлмайдими? «Халқ норози» деб ортга қайтариб олинг, сабаби халқ бор бўлгани учун президент бор, халқ бор бўлгани учун ҳукумат бор», — деди турғун.

Ташиев протоколни бузиб бўлмайди деб таъкидлаб, ўзбек томон бу ерни буфер қуриш учун сўраётганини билдирди. Шунингдек, алмашиш таклифи билан Ўзбекистоннинг ҳукумати мурожаат қилганини таъкидлади.

«Очиқ айтайин, Кампирободнинг бир учи бизни ерда туради. Сувнинг хавфсизлигини сақлаймиз деган хавфсизлик учун буфер қуриб олайлик деган мақсадда сўрашмоқда. «100 гектар берибди» деб провокаторлар чиқарган сўзи, 50 гектаргина берилади [...] Протоколни бузиб бўлмайди, қисман бузолмаймиз. Унда бизнинг Қадамжойдаги, Аравондаги ерларни ҳал қилолмаймиз ”, — деди Ташиев.

*МХДҚнинг раиси 30 мартда Ўзган туманининг турғунлари билан учрашувда Ўзбекистон Кампирободнинг атрофидаги 100 гектар ерни сўраганини, бироқ 50 гектарига розилик берилганини билдирган.

«Ўша ердан булар 100 гектар ер сўради, мен бошида ҳақиқатни айтганда, анча-мунча билмай туриб бўлибди деб қўйибман. Кейин болалар «100 гектарни берсак бўлмайди, бу ерда бизнинг чегара заставамиз, йўлимиз бор, 50 гектар берсак етарли» деб айтиб келишди. Майли деб 50 гектар ерни бердик», — деган у.

Шунингдек, Камчибек Ташиев у бошқарган чегара масалалари бўйича комиссия «энг фойдали шартнома тузди» деган фикрда.

«Сизларни тушуниб турибман: стратегик ер деяпсизлар, бироқ биз сўрасак улар берар экан, биз берар эканмиз. Шундай қилиб алмашиш йўли билан ҳал қилинар экан. Мен ўйлайманки, мен бошқарган комиссия Ўзбекистонга бориб «энг фойдали шартномани тузиб келдик» деб. Агар бу шартнома бузилиб кетадиган бўлса, унда бошқа ердаги кўплаган оналарнинг кўз ёшлари тўкилаверади», — деди Ташиев.

«Уюштирувчиларнинг исмларини биламан»

16 апрелда Кампиробод сув омборининг четига йиғилган турғунлар. Cурат: Хамидулло Узаков / Kloop.kg

МХДҚнинг раҳбари Кампиробод сув омборининг олдида норозилик акциясини уюштирганларнинг ҳаммасини номларини билишини айтди. Шунингдек, қаерда ишлашини эслатиб ўтди.

«Мен кўряпман, бу ердаги барча уюштирувчиларни ҳам биламан. Мени қаерда ишлашимни биласизлар а? Ташкилотчиларни ҳам биламан, ким уюштиряпти, ким қандай гапиряпти ҳаммасини кўриб, билиб тураман. Исмингизгача биламан», — деб мурожаат қилди Ташиев йиғилганларга.

*Бу вақтгача Интимак қишлоғининг турғуни Киял Эргешбаева «собиқ президентлар кон бойликларини сотса, амалдаги президент Садир Жапаров ва Камчибек Ташиев ерларни сотмоқда» деган фикрни айтган.

Ташиев ер алмашиш бўйича шартномани танқид қилганлар орасида «провокаторлар бор» деб айтди. Шунингдек, берилади деган ерга у бўз уй қўйиб, байроқ ўрнатиб акция уюштирганлардан ғазабланди.

«Кеча «Садир Жапаров билан Ташиев ерларни сотиб юборибди» деб айтишибди. Ҳеч ким ҳеч қачон ерларни сотмаган, сотолмайди ҳам. Шунингдек провокаторларга қулоқ солманг. Мана мен келдим. Ҳақиқатни айтиб бераман. Мен халқ орасидан чиққан, орангизда туғилиб-ўсганман. Биз бир сотих, бир метр ерни бировга берган эмасмиз, бермаймиз ҳам. Тўрт-беш одам йиғилиб олиб, 1-2 байроқни ўрнатиб олиб, еримизни сақлаб қолдик деб […] бундай бўлмайди биродарлар. Қўлга телефонларни ушлаб олиб, телефон бор деб интернетга ҳар нарсани чиқараверса бўлаверади деган бўлмайди», — деди у.

Турғунларнинг бири ўтган сайловда Садир Жапаров билан Ташиевни қўллаганини айтиб, МХДҚнинг раҳбари уларни ҳозир «провокатор» деб аташидан норози бўлди.

Кейинчалик Интимак қишлоғининг яшовчиси Фархат Абиев акция ташкилотчиларининг бири бўлганини таъкидлаб, уларнинг орасида провокаторлар йўқ деди.

«Шу акцияни уюштирганларнинг бири менман («провокатор деб қўй» — йиғилганларнинг бири қичқирди). Бу акцияни оддий халқ уюштирган. Бу ерда провокаторлар йўқ. Мен сиз айтаётган уюштирувчиларнинг бириман. Бу қишлоқнинг аҳолиси оддий одамлар [...] Кампирободдан ер бериш халқнинг муаммоси», — деб жавоб қайтарди Абиев.

«Бу ернинг рельефини мен ҳақиқатдан ҳам билмаганман»

Кампиробод сув омбори. Сурат: Ҳукуматнинг Ўш вилоятидаги вакиллиги

Фархад Абиев исмли турғун Ташиев бошқарган комиссияси Ўзбекистонга боришдан олдин жойларни аниқлаб олганми ёки қарорлар музокаралар вақтида қабул қилинганми деган саволни берди. Махсус хизматнинг раҳбари Кампирободнинг четидан ер бериш масаласи сўзлашувлар давомида чиқди деб таъкидлади.

«Музокара вақтида кўплаган муаммолар чиқди. Мана Аравон ва Ахси ҳам сўзлашган вақтда чиқди. Бу ернинг рельефини мен ҳақиқатдан ҳам билмасдим: текис ерми, адирми ёки суғориш ерларими. Бироқ ҳар бир ернинг бошқа нуқталаринианиқлаб борганмиз. Бу ер бўйича улар таклиф киритишди, биз ҳам қарши таклиф киритдик. Кутилмаганда «мен бердим, сен олдинг» бўлмайди», — деб жавоб берди Ташиев.

Бектурсун исмли яшовчи Ўзбекистон киритган таклифни эътиборсиз қолдириб, Кампиробод сув омборидаги 50 гектар ерни алмаштирмай қолдирса бўладими деб сўради. Унда Ташиев унинг саволига аввалгидай айтганларини такрорлаб, ер қандай алмашилганини айтиб берди.

«Ўғлим эшитиб тур. Сен сўзни такрорлаб ўзгартиришни тўхтатинглар. Сен менинг боламдан ҳам кичиксан [...]50 гектар ерни ўғлим сен айтгандай, бу оқсоқоллар ҳам айтди олдин «шуни бермасанглар бўлмайдими, шуни қолдириб, қолганини ишлатаверинглар» деяпсизлар. Ҳурматли эл-юрт, сизлар ҳам бир нарсани бир нарсага берганда бир нарсани сўрайсизлар, алмаштирасизлар. Айтяпман-ку: бу ерда бировга қизиқиб, уларга биз рози бўлаётганимиз йўқ. Бу ернинг бошқа масаласи бошқа халқимизнинг, бошқа ердаги халқнинг муаммосини ҳал қилишимиз керак», — деди Ташиев.

«50 гектарнинг ўрнига 20 гектар»

Сурат: Ҳукуматнинг Ўш вилоятидаги вакиллиги

Йиғилган халқ сув омборининг четидан ер алмаштиришга қарши эканини бир неча марта такрорлади. Натижада Ташиев Ўзбекистонга бориб протоколни қайта кўриб чиқишга ваъда берди. У қўшни давлатга 50 гектар ерни эмас, 20 гектарни алмашишни таклиф қилганини айтди. Унинг айтишича, Ўзбекистон плотинанинг Қирғизистонга қарашли ҳудудидан ер тўсиб олиб, чегара (вишка) ўрнатган. У мазкур ерлар ҳам аниқланади деб ваъда берди.

«Мана бу вишка турган ерлар ҳам бизники. Энди бундай қилсак, ҳозир ўйлаяпман. Улар (Ўзбекистон - ред.) тўсиб олган 20 гектар ерини алмашайлик деб айтиб кўрайин. Буларга 20 гектар плотинанинг хавфсизлиги учун керак. Эллик эмас, йигирма гектарни. Майлими? «20 гектарни тўсиб, қолган ерни олинглар. Шу ерда тўхтайлик, бу томонга чиқманглар» дейин. Бунинг учун у ерга бориб, сўзлашиб, бутун протокол бузилиб кетмаслигига ҳаракат қилайин. Бу 20 гектарнинг ўрнига бошқа ердан оламиз. Тўсилган ерни алмашади. Мен шунга ҳаракат қиламан. Қолганини Оллоҳ таолонинг буйруғидан кўрамиз», — деди МХДҚ раҳбари.

Шунингдек, Ташиев Ўзбекистонда 24-25 мартда қабул қилинган протоколни Жогорку Кенеш ратификациялаб, президент Садир Жапаров қўл қўйса «чегарада муаммо бўлмайди» деб таъкидлади.

Кампиробод сув омборининг умумий майдони 5 735 гектарни ташкил қилади — унинг 1 300 Қирғизистонга, 4 400 гектари Ўзбекистонга қарашли. Ташиев сув омборининг 4 100 гектари 1973 йили Ўзбекистонга ўтказилиб, унинг ҳисобидан Қирғизистон бошқа баҳсли ҳудудлардан ер олганини таъкидлади. Унинг айтишича, қолган 300 гектарнинг ўрнига Қирғизистон Ўзган ва Сузоқ туманларидан 1 минг гектар баҳсли ерларни ўтказиб олишга келишган. Сувдан икки томон ҳам фойдаланади деб ишонтирган.