Ўш вилоятининг Қорасув туманидаги Наримон қишлоғидаги №5221 сайлов участкасида маҳаллий кенгашга номзодини қўйган Халида Назиева ва Суйўрбек Ажимаматов «Клооп»нинг журналистларига «пул тарқатиш ва таҳдидлар» бўлаётганини хабар қилишган.
«Бу томондан келаётсам, номзоднинг онаси бизда ишлаган қизларнинг бирига “бор йўқол” деб ёмон сўзларни айтган экан. Мен келиб ажратиб қолдим. Бу томонда Бактияр Мирзаканов босим ўтказмоқда. Сайлов тоза ўтмаяпти. Бир одамнинг манфаатини кўзлашмоқда. Бир кишини кўрсатасан деган сўзлар бўлмоқда», — деди Назиева.
Таҳдидга учради дейилган қиз Мирзаканов қўрқитганини, уни сўкканини тасдиқлади. У ҳам сайлов адолатли ўтмаётганини айтиб, ҳудуддаги уйларнинг бирида сайловчиларга пул тарқатилаётганини билдирди.
«Биринчи уйда ташвиқотчилар ўтирибди. Ўша ерга киритмай, тўполон қилишмоқда. Пул тарқатган аёл шу ерди. Киритмай, қувиб чиқишди. Бу ерда ўтирганлар ҳам ташвиқотчилар. Бу ерда тўплатиб туришгани олинди», — деди таҳдидга учраганини айтган қиз.
Шунингдек, у «Клооп»нинг журналистларига видео жўнатди. Унда аёллар тўпланганини ва уларнинг бири қўлига 500 сомлик купюра ушлаб турганини кўриш мумкин. Йиғилганлар орасида нима бўлаётган яхши кўринмаган.
«Клооп»нинг мухбирлари мазкур уйдан бир неча киши чиқиб кетаётганига гувоҳ бўлишган. Бироқ улар ўлган турғунларга қуръон ўқиш учун келишганини айтишган. Кейинчалик ўзини уйнинг эгасидан деб таништирган аёл чиқиб, «пул тарқатилгани ҳақидаги маълумот ёлғон» деди.
«27 йил хизмат қилган турмуш ўртоғим вафот этди. Кеча дафн қилдик», — деди у.
Суйўрбек Ажимаматов қонун бузилишларини аниқлаш қийин бўлаётганини айтди.
«Ўзим номзодман. Бу ерда қараб турсам, қонун бузишлар кўриниб турибди. Уни фиксация қилиш қийин бўлмоқда, энди уйларнинг ичига олиб кириб пул беришяпти. Тўда-тўда бўлиб уйларга олиб кириб, ўзининг тилида сўзлашар экан, биз тушунмас эканмиз. Пул олганлари билиниб турибди. Энди яша ўша олдинги номзодлар, ўшалар ўтар эканда», — деди у.
Улар сайлов тоза ўтмаётганини, натижасини бекор қилишни талаб қилишмоқда.
Наримон қишлоғи Ўш шаҳри билан чегарадош. Бу ерда асосан лўлилар истиқомат қилишади.