Чуй: Кимга овоз бериш кераклигини кўрсатиб туришибди

282

Чуй вилоятининг Аламудун қишлоғидаги №7199 участкада партияларнинг ташвиқотчилари сайловчиларга маҳаллий кенгашларга сайловда улар овоз бериши керак бўлган номзодларнинг исми ёзилган қоғозларни беришмоқда.

Сайловчилар участкага ўша қоғозни кўтариб кириб-чиқишмоқда. Бизнинг мухбирлар шундай варақ кўтарган икки сайловчини суратга олишган.

Бунинг ҳаммаси «Сайлов ҳақидаги» қонунни бузиш ва сайловчининг танловига босим ўтказиш бўлиб ҳисобланади.

Чуйнинг Кемин шаҳридаги №7009 сайлов участкасига «Тынчтык» партиясининг номзоди Сатина Акисбекова кузатувчи қилиб тасдиқланган. Бу ҳақда сайлов комиссиясининг аъзолари билиб қолиб, у участкадан чиқиб кетган.

Акисбекова депутат бўлишга номзодини қўйганини билмаганини айтмоқда. Бироқ МСК сайтида у «Тынчтык» партиясининг рўйхатида 10-ўринда турганини кўриш мумкин.

Қонун бўйича, депутатликка номзодини қўйган фуқаролар сайлов участкасида кузатувчи бўлишга ҳуқуқи йўқ.

Маҳаллий кенгашни сайлаш ва референдум

Қирғизистонда 11 апрелда Конституцияни ўзгартириш бўйича референдум ва маҳаллий кенгашга сайлов бўлмоқда. Бош қонунни таклиф қилинаётган лойиҳасини таклиф қилиш жараёни кўплаган қонунбузарликлар билан бўлган. Халқаро ташкилотлар қирғиз ҳукуматини мазкур Конституциянинг лойиҳасини қайта кўриб чиқишга ва референдумни қайта тайинлашга чақирган.

Маҳаллий кенгашларга сайлов 2020 йили баҳорда ўтиши керак эди. Бироқ коронавирус пандемияси сабаб сайлов бир йилдан кейин ўтмоқда.

Қирғизистонликлар 28 шаҳарда 796 депутатни ва 420 қишлоқ кенгашига 7 560 депутатни сайлашади.

Сайлов умумий 2 483 сайлов участкасида ўтмоқда. Уларнинг орасидан 48и чет давлатларида жойлашган.

«Клооп» республика бўйича ҳар бир сайлов участкасида қонун бузишлар аниқланмоқда. Бунинг учун 3000 кузатувчи ишлаяпти. Қонун бузилишларини билгингиз келса, бизнинг сайтни ва ижтимоий тармоқдаги саҳифаларимизни кузатиб боринг.