«Бугун халқ қўллаб берса, биз янгича яшаймиз» — Жапаров

300

Президент Садир Жапаров аёли билан Чон-Ариқдаги №1053 сайлов участкасида овоз берди. У ўзи ташаббусчи бўлган Конституцияни ўзгартириш бўйича референдумга боғлиқ кичик мурожаат билан чиқди.

«Бугун бизда умум миллий референдум бўлмоқда. Қирғизистонда 30 йилдан бери бугунги кунгача Конституция кўп марта ўзгарган. Ҳар сафар биз Конституция лойиҳасини бошқа давлатлардан кўчириб келганмиз. Бугунги кунда биринчи марта Конституцияни ўзимиз ёздик. Конституцияни янги вариантини тайёрлаш жараёнига оқсоқоллар, академиклар, ҳуқуқшунос олимлар қатнашиб, Бош қонун лойиҳасининг мазмуни жамоатчилик билан очиқ муҳокама қилинди», — деб таъкидлади президент.

*Дунё ҳамжамияти учун легитимлилиги билан шубҳа туғдирган Конституциявий кенгаш таркибида кўпчилиги Садир Жапаровнинг ҳамфикрлари ва тарафдорлари, юристлар, Конституциянинг янги версиясининг муаллифи деб фамилиялари кўрсатилган депутатлар, Манасшунос, қирғизларнинг маданий ва анъанавий белим бўйича мутахассислари, жамоат арбоблари бўлган. Бир қатор қирғизистонлик юристлар кенгашнинг легитимлилигига гумон қилишган, бироқ улар ишини давом эттириб, Конституциянинг янги лойиҳасини ишлаб чиқишган.

Шунингдек, амалдаги Конституция бўйича тузатишлар киритишнинг муддатини ва нормалари регламентини кўрсатган нормаларга амал қилинмаган. 2 мартда жамоатчилик муҳокамаси битгунча халққа ҳеч қандай огоҳлантириш бермай туриб, Жогорку Кенешнинг Конституциявий қонун бўйича қўмитаси бош қонунинг янги лойиҳаси бўйича биринчи ўқишни ўтказишган. 3 мартда депутатлар биринчи ўқишда референдумни тайинлаш ҳақидаги қонун лойиҳасини қабул қилишган.

Яна бир неча кундан кейин 11 мартда депутатлар кўпчилик овоз билан референдум ўтказиш ҳақида қонун лойиҳасини иккинчи ва учинчи ўқишда қараб зудлик билан маъқуллашган. Расмий кун тартибида Конституцияни ўзгартириш бўйича референдумни тайинлаш қонуни кўрсатилган эмас. Депутатлар эса Олий суднинг Конституциявий палатаси хулосасини кутмай, яна бир қанча нормаларнинг талабини бажаришмаган.

Жапаров «президент қатори» қирғизистонликларни «референдумга фаол қатнашишга ва овоз беришга» чақирди.

«Ким қандай ва нимага овоз беради — бу унинг шахсий танлови, биз ҳеч кимни мажбурлай олмаймиз. Бизда очиқ сайлов бўлиши керак», — деб билдирди у.

*Шу билан бирга воқеанинг гувоҳлари, сайловчилар ва кузатувчилар УСКларда маҳаллий кенгашга сайловда қатнашиб, бироқ референдум учун овоз беришдан бош тортган фуқароларга босим бўлаётган ҳолларни аниқлашмоқда.

Соат 14:00га кўра, МСКнинг маълумоти бўйича ўлкада маҳаллий кенгашга сайловда 20,33%, Конституцияни ўзгартириш бўйича референдумда 19,41% сайловчи овоз берди. Референдумда яна Ўш шаҳри фаоллигини кўрсатмоқда (26,18%). Бишкекда овоз берганлар оз бўлмоқда (15,62%). Бироқ электоратда танлов учун яна вақт бор, Жапаровнинг айтишича, конституциявий ислоҳотларни истасак, эртагаёқ бошлашга тайёргарлик кўрилган. «Агар халқимиз бу Конституцияни қўллаб берса, биз эртадан бошлаб янги Конституция билан яшаймиз», — деган у.