2013 йилда Қирғизистон БМТнинг инсон ҳақлари кенгашини тарк этади

750

Ҳуқуқни ҳимоя қилиш халқаро ташкилоти — БМТнинг инсон ҳақлари кенгашида Қирғизистоннинг уч йиллик аъзолиги ўз якунига етяпти. Ҳуқуқни ҳимоячилари Кенгаш аъзоси бўлиш Қирғизистон учун «шараф» бўлганини айтмоқдалар.

Дунёнинг 46 давлатлари билан бир қаторда Қирғизистон БМТнинг инсон ҳақлари кенгаши фаолиятида қатнашди ва 2009 йилдан 2012 йилгача 287 ҳужжатларнинг қабул қилинишига ўз хиссасини қўшди, деб хабар қилди Ташқи ишлар министрлиги.

«Қирғизистон бундан буён ҳам халқаро ҳуқуқ майдонида фаол ҳамкорлик тарафдори бўлиб, Кенгашнинг ҳамда бу каби ҳуқуқни ҳимоя қилувчи ташкилотларнинг келгусидаги фаолиятини қўллаб боради», — деб ёзилади ТИМ тарқатган баёнотда.

Ҳуқуқ ҳимоячиси Дмитрий Кабак Kloop.kgга берган интервюда Кенгаш аъзоси бўлиш Қирғизистон учун фахр бўлганини айтади.

«Аъзолик Кенгашнинг фаолиятида қатнишиш, унинг фаолиятини уюштириш ва олиб бориш имкониятини беради. Аъзо бўлиш бу фахр. Бу бизнинг давлатимизни жаҳонга танитишнинг бир йўли», — деди Кабак.

БМТнинг Бош ассамблеяси аъзолари Кенгашнинг 47 аъзосини танлаб олади ва уларнинг ваколат муддати уч йилни тузади. Бирор-бир аъзо қаторасига икки марта танланиш ҳуқуқига эга эмас.

Кенгаш фаолияти асосан давлатлардаги инсонларнинг яшашга бўлган ҳақлари, соғлик, фикрлар эркинлиги каби тамойилларга қаратилган.

Кенгашда аъзолик ҳудди Ливия мисолидек тўхтатилиши мумкин — 2011 йилнинг биринчи мартида мазкур давлатни «инсон ҳуқуқларини қўпол ва доимий бузишда» айблаб, аъзоликдан маҳрум қилгандилар.