«Ата Мекен» ўз номзодларини шаҳар кегашидаги депутатликдан воз кечишга «мажбурлаган»

487

«Ата-Мекеннинг» Бишкек шаҳар кенгаши депутатлигига эркак номзодлар, икки аёл номзодга рўйхатдаги навбатидан воз кечишни талаб қилиб «босим ўтказган». Партиянинг шаҳар кенгаши вакили бу маълумотни рад этди.

11 декабр куни партиянинг эркак қисми ўз патриядошлари Светлана Загинайло и Минара Якуповаларни ўз ўринларидан бош тортишга “мажбурлаганини” айтди ўз исмини ошкор қилишни истамаган партиядаги манба.

«Улар номзод Светлана Загинайлони ушлаб ўтиришиб охир-оқибат у ўз ўрнини бўшатиб бериши ҳақидаги аризани ёзишга мажбур қилишди. Бунинг оқибатида МСКдан чиқаётганда Светлана Загинайлонинг кўзлари жиққа ёшга тўлди», – деди манба журналист билан суҳбатда.

Можаро 11 декабрдан 12 декбр кунига ўтар кечаси Марказий сайлов комиссияси биноси ичида юз берган. Бунинг эртаси куни МСК Бишкекнинг шаҳар кенгашига партиялардан ўтган номзодлар рўйхатини эълон қилди.

«Берекет» ҳиссадорлик жамияти директори Загинайлонинг ўзидан масала юзасидан изоҳ олишнинг имконияти бўлмади.

«Коалиция за демократию и гражданское общество» ҳуқуқни ҳимоя қилиш маркази раҳбари Динара Ошурахунова МСКда номзод аёлларга босим ўтказилаётганини эшитиб у ерга борган.

Kloop.kg билан суҳбатда у айнан босим ўтказилаётган ҳолатнинг гувоҳи бўлмаганини, бироқ йиғлаётган Загинайлони кўрганини айтди.

«У йиғлаётганди, мен билан гаплашишдан бош тортди», — деди Ошурахунова.

«Ата-Мекен» — ҳамда мухолифатдаги «Республика» партиялари сайловгача бўлган номзодлар рўйхати ва сайловдан сўнг чоп этилган рўйхатларда жиддий ўзгаришлар бор.

Шаҳар кегашига ўтган етти депутатнинг фақат учтаси сайловгача бўлган номзодлар рўйхатида бор эди.

Светлана Загинайло сайловгача бўлган рўйхатнинг олтинчи ўрнида эди ва шаҳар кенгашига депутат бўлиб сайланиши керак эди, бироқ у ҳозирда рўйхатнинг 15 ўрнига туширилган.

«Ата Мекен» рад этади

«Ата Мекен» партияси шаҳар кенгаши вакили Камалдин Токтосартов номзод Загинайлога ўтказилган босимни рад этди ва манба қўйган айбловларнинг барчасини асоссиз деб билдирди.

«Агар одам ўзи Бишкек худудий сайлов комиссиясига келиб, 12 киши гувоҳигида ўринларни алмаштириш ҳақида ариза ёзса, бу ерда қандай босим бўлиши мумкин?», – деди Токтосартов Kloop.kgга берган интервюда.

У партия аъзолари сайлов рўйхатида ўринларини алмаштиришга келишишгани таъкидлади.

Бишкек худудий сайлов комиссияси вакили Кайрат Маматов Kloop.kg билан суҳбатда Загинайло аввалроқ ўз ўрнини алмаштиргиси йўқлигини билдириб ариза ёзганини, бироқ кеинчалик ўз аризасини қайта олиб кетганини тасдиқлади.

Унга кўра, ким қайси ўринда боришини партиянинг ўзи ҳал қилади ва бунга сайлов комиссияси аралашмайди.