Республика штаби 9 мартда ўлкада коронавируснинг 23 янги ҳолати рўйхатга олинганини маълум қилишди. Касалликнинг янги ҳолатлари орасидан 16си Бишкек шаҳрида қайд этилди.
Бундан ташқари, Иссиқкўл вилоятида беш, Жалолобод ва Чуй вилоятларида бир нафар кишидан COVID-19 аниқланди. Қирғизистонда умумий коронавирус юқтирганларнинг умумий сони 86 606га етди.
Шунингдек сўнгги бир суткада коронавирусдан 31 бемор соғайди. COVID-19дан Бишкек шаҳрида — 20, Чуй вилоятида саккиз, Норин вилоятида икки ва Ўш вилоятида бир бемор соғайди. COVID-19дан умумий 83 606 киши соғайди — бу умумий беморларнинг 96,5 фоизини ташкил қилади.
Ўтган суткада коронавирус инфекциясидан Бишкек шаҳрида икки киши вафот этди. Бу билан Қирғизистонда COVID-19дан ўлганлар сони 1 475га етди.
Бугунги кунда касалликдан 330 бемор касалхоналарда даволанмоқда — уларнинг ичидан 14 киши ўта оғир аҳволда. Шунингдек 256 одам уй шароитида даволаняпти.