Видео: Ўшда жамоат овқатланиш жойларидан бирида ёнғин чиқди

281

Ўш шаҳрининг Курманжан датка кўчасида жойлашган овқатланиш жойидан ёнғин чиқди. Бу ҳақда Фавқулотда ҳолатлар вазирлиги билдирди.

Ҳодиса 8-мартда 19:45да бўлган. Ёнғин олдин «Айти» кафесидан чиқиб, яқин жойлашган «Магнит» ошхонасига ўтиб кетган.

Натижада «Айти» кафесининг 45 квадрат метри тўлиқ куйиб, «Магнит»нинг 15 квадрат метр шифти куйган. Ҳозирда ёнғин сабаблари аниқланмоқда.

Ўтган йилнинг август ойида Ўшдаги «Ак-Шумкар» кафесидан ёнғин чиқиб, деярлик бир соат ичида икки қаватли бинонинг сирти тўлиқ куйиб кетган.