Чуй вилояти: Милиция онасини ўлдиришда гумон қилинган шахсни ҳибсга олди

257

Чуй вилоятининг Жайил туманидаги Орол қишлоғининг 44 ёшли яшовчиси онасини ўлдиришда гумон қилиниб қўлга олинди. Чуй вилоят ички ишлар бошқармаси билдиришича, гумондор онасига бензин сочиб ёқиб юборган.

Воқеа ҳақида милицияга 9 мартда тонгги соат 06:30лар атрофида марҳумнинг қўшнилари маълум қилишган.

«Биринчи сўроқда гумондор онасини ёқиб юборгани бўйича кўрсатма берди. Дастлабки маълумот бўйича у руҳий хаста экани маълум бўлди», — деб билдирди Чуй ВИИБидан.

Мазкур факт жиноятларнинг ягона реестрига «Одам ўлдириш» моддаси билан рўйхатга олиниб, судгача тергов ишлари бошланди. Шунингдек, тегишли экспертизалар тайинланди. Гумондор Жайил ТИИБининг вақтинча сақлаш жойига киритилди.

Ўтган йилнинг 4 январида Иссиқкўл вилоят касалхонасига танаси куйган Жети-Ўгуз туманининг 33 ёшли турғуни олиб келинган — унга куёви бензин сочиб ёқиб юборгани хабар қилинган.

Жиноят Қоракўл шаҳрида содир бўлиб, аёлни ёқишда гумон қилинган одам воқеа бўлган жойдан қочиб кетган. Милиция уни икки кундан кейин қўлга олиб, суд қарори бўйича у ТИЗОга киритилган, жиноий иш «Инсон ҳаётига тажовуз қилиш» моддаси бўйича ягона реестрга қайд этилган.

Кейинчалик жабрланувчи аризасини қайтариб олгани маълум қилинган. Бироқ Иссиқкўл ВИИБидан куёвининг ҳаракати оғир жиноят бўлиб ҳисоблангани учун тергов давом этиб, судга ўтказилгани айтилган.