Охирги суткада коронавирус юқтирган 45 бемор соғайиб, икки бемор вафот этди

268

Республика штабидан 8-мартда 45 бемор коронавирусдан соғайиб, уйларига чиқарилганини маълум қилишди.

Соғайганларнинг энг кўпи Бишкек шаҳрида аниқланди — 16, Чуй вилоятида — 11, Иссиқкўл вилоятида — етти, Ўш шаҳрида ва Талас вилоятида — тўрттадан, Ўш вилоятида — икки, Норин вилоятида — бир бемор соғайди.

Бу билан ўлка бўйича 83 575 бемор касалликдан соғайди. Касалхоналарда 334 бемор даволанмоқда. Уларнинг орасида 12 киши ўта оғир аҳволда. Уй шароитида 260 киши даволаняпти.

Бир суткада коронавируснинг янги 33 ҳолати рўйхатга олинди. Ҳудудлар бўйича коронавирус энг кўп Бишкек шаҳрида аниқланди — 17. Иссиқкўл вилоятида — 12, Ўш шаҳрида ва Норин вилоятида — биттадан, Жалолобод вилоятида — икки ҳолат қайд этилди.

Қирғизистонда умумий COVID-19га чалинган беморларнинг сони 86 583га етди. Бир суткада ўтказилган ПЧР таҳлилларининг сони — 2 125.

Бундан ташқари, суткада COVID-19 юқтириб вафот этган Бишкек шаҳридан икки бемор рўйхатга олинди. Қирғизистонда касалликдан 1 473 киши ўлган.

Шунингдек, ўлка бўйича тиббиёт ходимлари орасида ҳам коронавирус юқтирганлар аниқланган эмас. Коронавирус юқтирган тиббиёт ходимларининг умумий сони 4 206га етди, улардан 4 195 ходим касалликни енгди.