Президентликка номзод Клара Сооронкулова, Элдар Абакиров ва Аймен Касенов 11-апрелга тайинланган Бийшкек шаҳар кенгаши сайловига қатнашиш учун ўзларининг «Реформа», «Адилеттүү Кыргызстан» ва «Асман Ала-Тоо» партиялари бирлашганини маълум қилишди.
«Бирикишнинг мақсади — шаҳар кенгаши сайловига қатнашиш. Бирлашишимизнинг асосий мақсади — бу ёш ва прогрессив кучларнинг консолидацияси. Биз бу катта қадамни бошланиши деб умид қиламиз. Ҳаммамиз давлат ривожланишини хохлаймиз ва унга биргаликда эришамиз деб ишонамиз», — деб беради «Азаттык» Клара Сооронкулованинг сўзларини.
Сиёсатчилар меморандумни имзолашди. «Азаттык»нинг маълумоти бўйича улар Бишкек шаҳар кенгаши сайловига «Реформа» партияси номидан боришади. Шаҳар кенгашига сайловга умумий 14 партия қатнашмоқчи.
Клара Сооронкулова ким?
«Реформа» партиясининг лидери, Конституциявий палатанинг собиқ судьяси. У судьялик хизматидан мажбурий биометрик рўйхатга олиш ҳақидаги қонунни «антиконституция» деб атагандан кейин истеъфога чиққан. Бу парламент уни истеъфога чиқариш учун овоз беришнинг учинчи ҳаракатидан кейин бўлган. Мазкур қонун Алмазбек Атамбаев вақида таклиф қилинган. Масалан, одам биометрик маълумотларини топширмаса, у сайловда овоз бериш ҳуқуқидан маҳрум қилинади.
Сооронкулованинг партияси краудфаннинг орқали 5 млн сом сайлов гаров пулини йиғиб, парламент сайловига қатнашган. Сайлов жараёнида партия аъзолари ижтимоий тармоқларда турли қоралашларга учраган. Митинг ва парламент сайловининг натижаси бекор қилинганда Сооронкулова ҳуқуқий майдонга қайтиш учун сиёсий кучларни бирлаштиришга чақирган. Натижада бекор қилинган бу сайловда «Реформа» партияси сайловчиларнинг деярлик 1%на эга бўлган.
Элдар Абакиров ким?
Иқтисод вазирининг собиқ ўринбосари. 2020-йили ўтган парламент сайловига «Ата Мекен» партияси қаторида келган. Октябрь воқеалари вақтида жабрланган — портловчи модда қолдиқларидан яралаган.
2020-йилнинг ёз ойларидаги интервьюсида божхонадаги коррупциянинг масштаби ҳақида гап қўзғаган. Бироқ шунда ҳам давлат божхона хизмати унинг сўзларини инкор қилиб, Абакировни «компетентсиз ва божхона ишини яхши билмайди» деб билдирган.
Қизиғи шундаки, Абакировнинг сўзлари билан «Клооп», «Азаттык» ва OCCRP журналистларининг божхонадаги коррупция ҳақидаги сўзлари мос келмаган. Бу суриштирувларнинг асосий фигуранти — Божхона хизмати раҳбарининг собиқ ўринбосари Райимбек Матраимов.
Аймен Касенов ким?
Аймен Касенов Қирғиз-рус тараққиёт фонди бошқармасининг аъзоси бўлган, бундан ташқари, «Газпром»нинг Бишкек ва Душанбедаги бўлимларида ишлаган. 2015-йили ўша вақтдаги мэр Кубаничбек Кулматовнинг маслаҳатчиси бўлиб ишлаган.