ҚХУнинг ректори: Бишкекдаги воқеадан кейин 1,2 минг талаба юртига қайтди

148

Бу ҳақда Қирғизистоннинг халқаро университетининг (ҚХУ) ректори Асилбек Айдаралиев билдирди. Унинг айтишича, ватанига қайтган талабаларнинг аксарияти 1-2-курснинг талабалари.

У ҚХУда жами бўлиб хорижлик 3000 нафарга яқин талаба билим олишини, уларнинг 90 фоизи Покистоннинг фуқаролари эканини айтди.

«Биз уларга [кетишга] рухсат бердик. Қолганлари ҳозирча бу ерда. Юқори курсда ўқиганлар Қирғизистонда қолишди», — деди у.

Унинг айтишича, чет эллик талабалар «ҳозир стрессга тушиб, ўқий олишмаяпти».

«Боягидек кириб келиб, калтаб туришса, қўрқиб қолишибди. Қаршилик кўрсатамиз деган икки талаба ҳозир бизда касалхонада. [...] Шундай реакцияни биринчи кўришим. Нима сабаб бўлди? Яхши текшириш керак, энди. Албатта, бу бизга қатти зарба бўлди. Бу йил қабул олиш бўладими (билмайман). Энди Покистонга делегат юбориб, ўша ерда ишонтириш керак бўлади шекилли», — деб таъкидлади у.

Айдаралиев кетган талабалар қайта Қирғизистонга келиб, ўқишларини давом этишларига умид қилишларини айтди.