Тўрт ой ичида 36 нафар бола ўз жонига қасд қилди

168

Уларнинг 25 нафари ўғил, 11 нафари қиз болалардир. Бу ҳақда 20 май куни Марказий қўмитанинг Ижтимоий сиёсат қўмитаси йиғилишида ички ишлар вазирининг ўринбосари Эркебек Аширхўжаев маълум қилди.

Маълумотларга кўра, вояга етмаганларнинг ўз жонига қасд қилиш даражаси ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 20 фоизга кўп.

Шунингдек, Аширхўжаев январь-апрель ойларида 17 нафар ўсмир сувга чўкиб кетганини қўшимча қилди.

Ўтган йили Қирғизистонда вояга етмаганларга нисбатан 1832 та жиноят иши қўзғатилган.

Уларнинг 478 нафари Бишкек шаҳрида, 427 нафари Чуюнда вилоятида, 119 нафари Иссиқкўл вилоятида, 220 нафари Жалолобод вилоятида, 225 нафари Ўш вилоятида, қолганлари Талас, Норин ва Боткен вилоятларида рўйхатга олинган.